04 July 2016
21:32 - Москвада товламачилик қилган ҳамюртимиз 2,5 йилга қамалди
Москва суди мамлакатимизнинг 29 яшар фуқароси Тамилла Агамаммадовани товламачилиги учун 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У рис бойваччаларидан бирини тўшакка тортиб, ўзининг интим муносабатларини видеога муҳрлаган. Сўнг бойвачадан товламачилик йўли билан 12 минг АҚШ доллари ундирган. Иштаҳаси очилган Тамила яна 50 минг талаб қилиб, энди умрининг 2,5 йилини ўрис қамоғида ўтказади.

Ўзбекистон қонунларига кўра, бундай ҳолат рўй берса, товламачи 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Чунки Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1994 йилдаги таҳриргача “Рэкет” деб аталган. Гўё, ўша йили ҳукумат рэкетга барҳам бериб, моддани товламачилик билан ўзгартирган, аммо жазо муддатлари катталигича қолиб кетаверган.