04 July 2016
19:40 - Долларнинг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 5 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2948 сўм 59 тийин этиб белгиланди. Бу 28 июндаги курсга нисбатан 5 сўм 13 тийинга кўпдир.

Мамлакат “қора бозор”ида эса АҚШ валютасининг қиймати узоқ турғунликдан сўнг яна ўса бошлади. Ҳозирда саррофлар АҚШ валютасини 6200 сўмгача харид қилишмоқда.

Шундай қилиб, расмий ва бозор курслари орасидаги фарқ 2 баравардан кўплигича қолаверади. Бу - Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий аҳвол аянчли эканлигининг яна бир кўрсатгичидир.