Кундалик хабарлар - 07 December 2016

  • 19:02Time журнали ҳам “Ҳаракат”ни тан олди: “Йилнинг Одами” унвони Доналд Трампга берилди

    Ўтган йили 10 декабрдаги хабаримизда TIME журнали хато қилгани, "Йилнинг Одами" унвони Ангела Меркелга эмас, Доналд Трампга берилиши кераклигини айтган эдик. Чунки, дейилган эди хабаримизда, унинг шок терапияси усулида айтилаётган танқидий сўзлари кўпчиликка ёқмаётгани маълум. Масалан, унинг АҚШга мусулмонларни киритмаслик кераклиги ҳақидаги сўзлари бутун Ислом дунёси ва ўзини либерел деб ҳисоблайдиган Ғарб сиёсатчиларининг танқидига учради. Аммо, Доналд Трампни тўғри тушунишга ҳаракат қилиш ке...

  • 14:04Оқтепа ва Москвада террористларни овлаш давом этмоқда, одамзод терроризмга кўникиши керакми?

    Маълумки, шу йилнинг 5 июнида Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмин қилаётганлар гуруҳи, аслида, террористлар гуруҳи, иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлиб, 37 киши ярадор бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ва ярадор бўлганларнинг кўпчилиги ҳарбийлар эканлиги расмий хабарларда айтилди. Ўша воқелар пайтида 13 террорист ўлдирилди, 14 таси ярадор бўлди. Ўнлаб террорист деб гумон қилинаётганлар қўлга олинди...

  • 01:05Ангела Меркел ўз партиясининг раислигига қайта сайланди, ўз нутқида ниқоб-чачвонни тақиқлаш кераклигини гапирди, шариатга қарши чиқди

    Кеча, 6 декабрь куни Германиянинг Эссен шаҳрида Канцлер Ангела Меркел раислик қиладиган “Христиан-Демократик Иттифоқи” Партиясининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар берган ахборот воситалари Ангела Меркелнинг 77 дақиқалик нутқи 11 дақиқа чапаклар билан олқишланганини урғуламоқдалар. Шундан ҳам тушунса бўлардики, Ангела Меркелнинг бир неча кун аввал эълон қилинган “қайтадан раис бўлиш учун курашиш нияти” қурултой делегатлари тарафидан қўллаб-қувватланмоқда. ...

06 December 2016
  • 23:00Туркия Президенти Шавкат Мирзиёни сайловдаги ғалаба билан табриклади

    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиё ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Туркия томонининг ташаббуси билан 6 декабрь куни телефон орқали гаплашганлари ЎзА тарафидан хабар қилинди. Ўз-ўзидан маълумки, Эрдўғоннинг мақсади Шавкат Мирзиёни президентликка сайланиши билан табриклаш бўлган ва у табриклаган. Томонлар бугунги икки томонлама муносабатлар ўзбек ва турк халқларининг тарихи ҳамда маънавияти муштараклигининг мустаҳкам асосига таяниши ва ўзаро манфаатларга жавоб бера...

  • 22:23Қизиқ: Қозоғистонда Атом Электро-Станциялари учун ёқилғи ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бошланди. Ўзбекистон нима қилади?

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар қилишича, бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатининг Хитой билан чегарадош Шарқий Қозоғистон Вилоятида АЭСлар учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилишини бошлаш маросимини Остонада ўтириб, теле-кўприк орқали очиб берибди. Завод французларнинг технологиялари асосида қурилади, у йилига 200 тонна ядровий ёқилғи ишлаб чиқаради ва ёқилғи асосан Хитойга сотилади. Шу кунларда Нурсултон Назарбой Қозоғистонни иложи борича тезда эл...

  • 20:25АҚШ ва Европадан бошпана сўраётган россияликлар сони кескин ортмоқда

    “Свобода” радиосининг инглизча хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 2016 йили АҚШдан бошпана сўраган россияликлар сони сўнги 20 йилнинг максимумига чиқибди. Владимир Путиннинг 3-чи президентлик вақтида, яъни 2012 йилдан бери, бошпана сўраганларнинг сони 2 баравар ошибди ва бу йилнинг 9 ойида 1912 га чиқибди. 1994 йили 2127 киши АҚШдан бошпана сўраган, кейинги йилларда бу рақам камайиб борган экан. Ҳозир яна ортиш даври келибди. Европа мамлакатларидан бошпана сўраётганларнинг с...

  • 07:37Бечора миллий пулимиз: Мени рeвaльвaция қилиш кeрaкми, ёки рeдoминaция? “Ҳаракат”: Бироз кутайлик!

    Бир нeчa кун oлдин Ўзбeкистoн ҳукумaти тoмoнидaн рeспубликaдaги вaлютa сиёсaтини яxшилaш бўйичa қaбул қилингaн лoйиҳaгa бир нeчa изoҳлaр бeргaндик. Лeкин ўшa eрдa бир хaтo қилгaнимизни тaн oлишимиз кeрaк: фикрлaр бaёнидa сўмнинг aқл бoвaр қилмaс кaттa тeзликдa қaдрсизлaнaётгaни ёки инфлaция дeб aтaлмиш қoрa туйнук кoмигa тoбoрa тушиб кeтaётгaнига етралича эътибор бермаганмиз. Нeгa сўмнинг қaдрсизлaнишини ҳисoбгa oлмaгaнимизни хaтo дeдик? Oзгинa кaллaни ишлaтиб кўрсaнгиз ҳaм билaсизки, тинмaй...

  • 01:37Туркиянинг италияликлар ва французлар тарафидан яратилган Кўктурк-1 ер йўлдоши фазога учирилди, энди ҳижоб ҳақида ким ўйлайди?

    Кеча французларнинг Жанубий Америка қитъасидаги Франция Гвианаси номли ҳудудларида жойлашган Куру космодромидан Туркия ҳарбий кучларига ишлайдиган Кўктурк-1 номли ер йўлдоши фазога учирилди. Бу ер йўлдоши Туркиянинг буюртмаси билан италянларнинг Telespazio ва французларнинг Thales Alenia Space ширкатлари тарафидан тайёрланган. Ер йўлдошининг номидаги “кўк” сўзи “осмон”, “фазо” маъносида ишлатилгани ўзбеклар учун тушунарлидир. Кўктурк-1 ҳар 90 дақиқада Ер юзи...

05 December 2016
  • 22:28Янги йилдан Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) минимал улгуржи ва чакана нархлари белгиланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситасига кўра, янги йилдан винонинг минимал улгуржи нархи 5400 сўм, минимал чакана нархи эса, 6500 сўм бўлади. Шунингдек, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар нархлари ҳам ўзгарди, дейилади хабарда. Ярим литрли коньякнинг минимал улгуржи нархи 17200 сўм, ми...

  • 21:47Сайлов кунлари аҳоли электр энергияси билан тўла таъминланди, буёғи яна дабдала бўлади

    “Ўзбекэнерго” ширкати маъмурларининг таъкидлашича, сайлов кунлари корхона ва муассасаларни электр энергиясидан чеклаш эвазига аҳоли электр энергияси билан тўла таъминланди. Тахмин қилиш қийин эмаски, эртадан яна ҳамма нарса дабдала бўлади. Аҳолини электр энергияси билан таъминлаш яна ўз ҳолига қайтади: вилоятларда сутканинг 2-3 соатидагина аҳолига электр берилади.