Кундалик хабарлар - 30 November 2016
- 09:20Туркча-ўрисча дўстона масхарабозлик: Эрдўғон Суриядаги Башар Асад режимини йиқитмоқчи, Путиннинг асосий мақсади – бу режимни сақлаб қолиш
Туркияда Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги исломчилар ҳукуматига ашаддий мухолифатчи бўлган “Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, бир неча кун аввал Истанбулда Қуддус муаммоларини муҳокама қилишга бағишланган қайдайдир симпозиум ўтказилган ва у ерда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон нутқ сўзлаган. У Қуддус тўғрисида нима дегани тилга ҳам олинмайди, аммо, Туркия армиясининг Сурияга кириб урушаётгани хусусида айтган қуйидаги сўзлари ҳеч бир таҳлилсиз келтирилади: “Бизнинг асосий мақсадимиз – Башар Асад ре...
01:32Голландия ниқоб ва паранжини тақиқламоқчи, кейин навбат ҳижобга, сўнгра мусулмонларнинг ўзига келиши муқаррар
Кеча Голландия парламентининг қуйи палатаси жамоат жойларида ниқоб ва паранжи билан юришни тақиқловчи қонунни тасдиқлади. Энди навбат парламентнинг юқори палатаси Сенатда. Тахмин қилиш қийин эмаски, у ерда ҳам қонун тасдиқланади ва кучга киради. Жамоат жойлари деб ҳукуматга тегишли бинолар, жамоат транспорти, мактаб ва касалхоналар ҳамда инсоннинг шахсини идентификация қилиш лозим деб топилган ҳамма ерлар белгиланган. Қонунни бузганларга 400 евро миқдорида жарима солинади. Оммавий ахборот воси...
21:25Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини имзоладилар
Россия президенти Владимир Путин махсус фармойиш имзолаб, Ўзбекистон билан Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашга изн берганини кечагина хабар қилган эдик. Бугунги воқеалар кўрсатмоқдаки, шартнома аввалдан ҳозирланиб бўлинган экан. Русларнинг расмий давлат хабар агентлиги “Новости” хабар қилишича, бугун Москвада Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ва Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев 2017 йилда икки мамлакат ўртасида Ҳарби...
- 20:45Ислом Каримнинг хавфсизлиги учун бекитилган кўчалар очилмоқда
Кечадан бошлаб, Тошкентда Оқсарой резиденцияси қаршисидаги йўлда автотранспортлар ҳаракатлана бошлади. Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчаси ва Бешёғоч кўчаси ўртасидаги қисми очилди. Йўлнинг ушбу қисмида илгари ўрнатилган ҳаракатланишни чекловчи барча белгилар олиб ташланди. Бир неча йиллардан бери марҳум Ислом Каримнинг хавфсизлиги учун бекитилган марказий кўчалар шу тариқа очилмоқда. Энди собиқ режимбошининг Кўксарой резеденцияси ёнида очилмаган бир неча кўчалар қолди. Бу кўчалардан ҳ...
20:07АҚШ Давлат Департаменти мулозими Тошкентга келди ва Абдулазиз Комил билан учрашди, аслида, мухолифат билан учрашиши керакди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уилям Тоддни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этган мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилингани ҳақидаги умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъз...
- 19:47Стоматология Институтининг вилоятлардаги бўлимлари ёпилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Тошкент Давлат Стоматология Институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдаги филиаллари ёпилади. Uzbekistan Today нашрига кўра, икки йил муқаддам очилган мазкур муассасалар малакали мутахассис тайёрлашга қодир эмас. Филиаллар Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент Педиатрия Институтининг Нукус филиалига факультет сифатида бириктирилади ва талабалар ўқишини тиббиёт институтларида давом эттиришади.
18:34Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилмоқчи эмас, қўшилолмайди ҳам
Бугун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов РИА Новости агентлигига “Тошкент постсовет ҳудудидаги иқтисодий интеграция жараëнларини диққат билан кузатмоқда ва ҳозирча на Евроосиë Иқтисодий Иттифоқи ва на Божхоналар Иттифоқига киришни ўзи учун манфаатли деб билмайди” қабилида баёнот берди. Унинг айтишича, Ўзбекистон у ëки бу интеграциявий ташкилот ва тузилмаларга¸ биринчи навбатда¸ ўз манфаатларидан келиб чиқиб аъз...
01:23Канаданинг мишиқи Бош вазири ҳам Фидел Кастрони кўмиш маросимига бормайди
Бир йилдан бери Канаданинг Бош вазири лавозимида ўтирган 44 ёшли Жастин Трюдо Куба диктатори Фидел Кастронинг ўлимига кўрсатган муносабати билан ўзининг мишиқилигини кўрсатди десак, муболаға бўлмайди. Ғарб матбуоти ёзишича, Жастин Трюдо Фидел Кастро ўлгандан кейин, бу диктаторни олқишловчи баёнотлар берибди, унинг ўлимидан таъсирланганини айтибди. Аммо, канадаликлар ва АҚШнинг оммавий ахборот воситалари унинг бу баёнотларига ўта салбий муносабат кўрсатгач, у якшанба куни Кастронинг диктатор бўлг...
- 22:51Ислом Карим ўлди, аммо унинг айби билан ўзбекларнинг фожеали ўлиши давом этмоқда
Россия Тергов қўмитаси Свердлов область бошқармасининг хабар қилишича, Екатеринбург шаҳридаги қурилишлардан бирида осма кажава тушиб кетиши оқибатида 2 нфар ҳамюртимиз нобуд бўлди. Бугун тонгда юз берган ҳодисада 25 қаватли уйнинг 17 қаватида бўлган осма кажава қулаб тушди. Тергов даврида исми очиқланмаётган (бири 32, иккинчиси 38 яшар бўлган) мардикорларимиз Россияга нон излаб боришганини ҳамма билади. Уларга ўхшган юз минглаб ватандошларимиз Ислом Карим бошқарувида қашшоқликка тушган Ўзбеки...
- 22:04Владивостокда ҳамюртимизнинг фожиали ўлими тафсилоти фош бўлди
25 ноябрь куни кечқурун Россия шарқидаги темир йўл линиясида танасидан узилган боши, қўл ва оёқ қисмлари топилган ўзбекнинг ўлими жамоатчиликни ларзага солди. Полиция томонидан кўрлган чоралар натижасида Ўзбекистон фуқаросини ўлдириб, уни бўлаклашда гумон қилинган ота-бола қўлга олинган. Оператив амалиёт натижасида Александрович кўчасидаги хусусий уйлардан бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли эркак ва унинг 32 ёшли ўғли қўлга олинган. Уйнинг ертўласида қон излари ҳамда пичоқ ва арқонга дуч келин...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...