05 December 2016
22:28 - Янги йилдан Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) минимал улгуржи ва чакана нархлари белгиланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситасига кўра, янги йилдан винонинг минимал улгуржи нархи 5400 сўм, минимал чакана нархи эса, 6500 сўм бўлади.

Шунингдек, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар нархлари ҳам ўзгарди, дейилади хабарда. Ярим литрли коньякнинг минимал улгуржи нархи 17200 сўм, минимал чакана нархи эса, 20600 сўм бўлади. Ароқнинг минимал улгуржи нархи 12900 сўм, минимал чакана нархи эса, 15500 сўм бўлади.