27 March 2017
20:26 - Қизиқ: Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Москвага келгани хабар қилинди
Бугун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Кремлга сафар қилди. Эртага Абдулла Арипов Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведов билан учрашади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Абдулла Арипов шу йилнинг 2-3 апрель кунлари давлат раҳбари Шавкат Мирзиёнинг мазкур мамлакатга амалга оширадиган расмий сафарига тайёргарлик учун борган.

Бу хабарнинг яна бир қизиқ жойи шундаки, дейди мухбиримиз, ҳаромий Ислом Карим замонида ўша вақтнинг Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг номи ҳеч қаерда тилга олинмасди, ўзи ҳеч қаерда кўринмасди ҳисоб. Бош вазирлик лавозимига ўтирган Абдулла Арипов билан ҳам шундай бўлмоқда эди. Бугун эса, унинг Москвага сафари маълум қилинибди. Қизиқ, наҳотки Ўзбекистонимизда қандайдир ўзгаришлар бошланди?