27 March 2017
20:44 - Данғарада газ идораси ходимларининг маъсулиятсизлиги туфайли ака-ука оламдан ўтди
“Кун” нашрининг хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Данғара тумани оилалардан бирида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли Абу Бакр ва Билол исмли 20-22 ёшдаги йигитлар ўлган. Газ босимининг ўйнаб туриши, кутилмаган пайтда кўтарилиб-тушиши ана шундай фожиага сабаб бўлган.

“Ўзтрансгаз” ширкати бу ҳодисага ҳамон ўз муносабатини билдирмабди. Юзаки гаплар, қуруқ тушунтиришлар, хуллас, масалага совуққонлик билан ёндашилгани марҳумларнинг яқин қариндошлари эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзади нашр.