Кундалик хабарлар - 21 June 2017
- 22:44Марказий Банк раҳбарияти янгиланмоқда
Бугун “Халқ Банки” раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Отабой Президент фармони билан Марказий Банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Шу йил июнь ойи бошида Марказий Банкка Мамаризо Нурмурот раҳбар қилингандан бери иккинчи ўринбосар алмаштирилди. Бир ҳафта аввал Темур Ишмет Марказий Банк раҳбарига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди. Марказий Банкнинг ўзгармас раиси шу йил 23 май куни ўлганидан сўнг унга ўринбосарлик қилиб келган Шоҳруҳ Шоаҳмад ва Шерзод Ҳожимуратлар лавозимида...
- 22:26Россияга экспорт қилинган 19 тонна помидоримиз қайтарилди
Новосибирск “Россельхознадзор” бўлими 19 тонна Ўзбекистон помидорларини қабул қилмади. Лаборатория текширувлари натижасида Ўзбекистондан юборилган помидорларда Жанубий Америка томат куяси борлиги маълум бўлибди. Новосибирск омборларининг бирида фитосанитария назоратини ўтказиш пайтида Ўзбекистон помидорларида Жанубий Америка томат куяси борлиги аниқланган. Ваҳолангки, помидорлар Ўзбекистон Республикасидан фитосанитария сертификати билан юборилган экан. Зарарланган маҳсулотларни РФ ҳудудида...
21:46Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнда нишонланади
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланадиган бўлди. "Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", дейилади президент қарорида. Президент қарорида ҳайитни муносиб нишонлаш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотларига қатор топшириқлар берилган.
- 21:25Ўзбекистонда ёз ёмғири: дўл ва кучли шамол
Гидрометеорология Маркази маълум қилинишича, 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳатто Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Фавқулодда вазиятлар авзирлиги эса мобил хизматлар орқали аҳолини кучли шамол бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Мамлакат жанубида ҳаво 23 июнь куни 42 даражадан тошиб кетади.
- 20:51Туркиянинг йирик Зироат Банки Ўзбекистонда иш бошлаши аниқ бўлди
Ўзбекистонда бир ой ичида Туркия Зироат Банкининг филиали иш бошлайди деди Республика Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида Бош вазир Абдулла Орип. Унга кўра, бу банк филилали очилиши ортидан Туркия ҳукумати Ўзбекистонда кичик бизнесни кредитлаш юзасидан “500 миллион долларлик ўз линиясини очади”. Банки филиали иш бошлаши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам хабар бергандик. Шунингдек, қатор оммавий ахборот воситалари Туркиянинг Demir Holding ширкатига қарашли бўлган Demir супермарк...
- 20:24Ўш вилоят суди ИШИД фаоли ҳисобланаётган ўзбекни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қирғизларнинг 24.kg сайтида бугун эълон қилинган хабарга кўра, шу йил 24 май куни Арован туман суди аҳолини мавжуд ҳокимиятга қарши жиҳод қилишга чақирган, давлат дунёвий эканлигига қарши чиққан, миллатлараро низо чиқариш ҳаракатида бўлган ва Сирияга бир ҳамқишлоғини ИШИДга қўшилиш учун жўнатган одам устидан, прокурорнинг озодликдан маҳрум этиш талабини бажармасдан, 3 йилга шартли озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарган ва у одам амалда озодликда қолган экан. Аммо, прокурор бу ҳукмни етарсиз деб...
18:11Бечора Нурсултон: Қозоқларнинг президенти Остона аэропортига ўз номини бердирди. “Ҳаракат”: У ўз исми-шарифидан “-ов”ни отса, яхшироқ бўларди
Қозоғистон ҳукуматининг кеча қабул қилиб, бугун эрталаб эълон қилинган хабари пойтахт Остонадаги Халқаро Аэропортга жорийдаги Президент Нурсултон Назарбоевнинг номини бериш ҳақидадир. Аммо, ёш бола ҳам тушунадики, бу қарор - Нурсултон Назарбойнинг қарори, фақат ҳукумат номидан эълон қилинган. Қозоғистонда Нурсултон Назарбойнинг диктатураси ўрнатилгани, аммо у диктаторлик ваколатларини ҳеч қандай давлатчилик тажрибаси ва анъаналарига эга бўлмаган қозоқ халқини оёққа турғазиш учун сарфлаётганин...
- 01:39 Ҳайдовчилик гувоҳномалари халқаро стандарт даражасида қайта ишланади
Ўзбекистонда шу йилнинг кузида амалга кирадиган янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомига эга бўлди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнда қабул қилган 389-сон қарорига биноан, ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон ичкарисида, хориж мамлакатларида аллақачондан бери шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган, ID-карталар ўрнида қўлланилади. Қарорда таъкидланишича, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари пластикдан тайёрланади ҳамда жисмоний шахснин...
- 23:32Ислом Карим теннис спортини ривожлантирган эди, Шавкат Мирзиё от етиштириш ва от спортини ривожлантирмоқчи, Ўзбекистонни ким ривожлантиради?
Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда от етиштириш ва от спорти бўйича қарор имзолади. Қарорга мувофиқ, Қашқадарёда "Ўзбекнефтегаз" ширкати оталиғида Қорабайир отлари, Тошкентда эса вилоят ҳокимлиги оталиғида Ахалтека отлари етиштирилади. Шу билан бирга отбоқар, чавандоз ва от спорти тренерларини тайёрлайдиган даргоҳлар ҳам очилади. Қарорда Қорабайир ва Ахалтека зотларидан спортчи отларни етиштириш, бунда хориж тажрибасини ўзлаштириш, от спорти ва от етиштириш учун зарур давлат режасини ишлаб чи...
22:47Яхши хабар: Ўзбекистонда ўрта мактаблар 11 йиллик ўқув тизимига қайтмоқда. “Ҳаракат”: Ислом Карим ўйлаб топган таълим системасини ҳаётга жорий қилганлар миллатдан узр сўрашлари шарт!
Бугун Ўзбекистон вилоятларидаги барча 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари 9-синфдан кейинги таълим борасидаги сўровда қатнашдилар. Сўровни уюштирган Ўзбекистон Халқ Таълими Вазирлигига кўра¸ унда билдирилган фикрлар¸ 11 йиллик мактаб тизимига қайтиш-қайтмаслик бўйича қабул қилинадиган расмий қарорга асос бўлади. Дастлабки сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар 11 йиллик мактаб таълими тизимини ёқлаб овоз беришибди. Ҳали расмий натижалар эълон қилинмаганига қарамай аксари...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...