20 June 2017
23:32 - Ислом Карим теннис спортини ривожлантирган эди, Шавкат Мирзиё от етиштириш ва от спортини ривожлантирмоқчи, Ўзбекистонни ким ривожлантиради?
Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда от етиштириш ва от спорти бўйича қарор имзолади. Қарорга мувофиқ, Қашқадарёда "Ўзбекнефтегаз" ширкати оталиғида Қорабайир отлари, Тошкентда эса вилоят ҳокимлиги оталиғида Ахалтека отлари етиштирилади. Шу билан бирга отбоқар, чавандоз ва от спорти тренерларини тайёрлайдиган даргоҳлар ҳам очилади.
Қарорда Қорабайир ва Ахалтека зотларидан спортчи отларни етиштириш, бунда хориж тажрибасини ўзлаштириш, от спорти ва от етиштириш учун зарур давлат режасини ишлаб чиқиш, бу спорт турини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, бу мақсада болалар от спорти мактаблари, секциялари, клубларини очиш белгиланган.

Шу йилнинг март ойида Туркманистонга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёга туркманбоши Бердимуҳаммад унга зотдор Ахалтека отини совға қилганди. Ўшанда Ўзбекистонда зотдор отларни етиштириш ғояси ҳақида Шавкаат Мирзиё ҳаскасбига мақтанганди.

Ҳамма ўзбеклар бўлмаса ҳам, “Ҳаракат” сайтининг ўқувчилари билишадики, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, Ўзбекистонимиз ривожланган мамлакатлардан 30-40 баравар орқадалигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистонда ҳам тахминан 5-5 баравар орқада. Одамларнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқадамиз. Ўзбек профессорлар ва ҳатто сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

Аҳвол шундай экан, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Ислом Карим буни ўйламасди, аммо, от спорти билан шуғулланиётган Шавкат Мирзиё ҳам ўйламоқчи эмасми?