21 June 2017
21:46 - Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнда нишонланади
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланадиган бўлди. "Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", дейилади президент қарорида.

Президент қарорида ҳайитни муносиб нишонлаш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотларига қатор топшириқлар берилган.