21 June 2017
22:26 - Россияга экспорт қилинган 19 тонна помидоримиз қайтарилди
Новосибирск “Россельхознадзор” бўлими 19 тонна Ўзбекистон помидорларини қабул қилмади. Лаборатория текширувлари натижасида Ўзбекистондан юборилган помидорларда Жанубий Америка томат куяси борлиги маълум бўлибди.

Новосибирск омборларининг бирида фитосанитария назоратини ўтказиш пайтида Ўзбекистон помидорларида Жанубий Америка томат куяси борлиги аниқланган. Ваҳолангки, помидорлар Ўзбекистон Республикасидан фитосанитария сертификати билан юборилган экан.

Зарарланган маҳсулотларни РФ ҳудудида фойдаланишга тақиқ қўйилган.