20 June 2017
22:47 - Яхши хабар: Ўзбекистонда ўрта мактаблар 11 йиллик ўқув тизимига қайтмоқда. “Ҳаракат”: Ислом Карим ўйлаб топган таълим системасини ҳаётга жорий қилганлар миллатдан узр сўрашлари шарт!

Бугун Ўзбекистон вилоятларидаги барча 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари 9-синфдан кейинги таълим борасидаги сўровда қатнашдилар. Сўровни уюштирган Ўзбекистон Халқ Таълими Вазирлигига кўра¸ унда билдирилган фикрлар¸ 11 йиллик мактаб тизимига қайтиш-қайтмаслик бўйича қабул қилинадиган расмий қарорга асос бўлади.

Дастлабки сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар 11 йиллик мактаб таълими тизимини ёқлаб овоз беришибди. Ҳали расмий натижалар эълон қилинмаганига қарамай аксарият ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзи 9-синфдан кейинги таълимни ҳам мактабларда давом эттиришни хоҳлаётгани маълум бўлган.

Ҳаромий Ислом Карим томонидан жорий этилиб, таълим тизимини ўта чуқур инқирозга олиб келган 9-синф ва коллеж таълими ўзини оқламаганини ҳамма билади. Ҳозир ҳокимятда ўтирганларнинг мутлақо кўпчилиги - Ислом Каримнинг бу ташаббусини муқаддас ишдек қабул қилиб, енгларини шимариб, ҳаётга жорий қилганлардир. Агар улар ҳозирги тескари ўзгаришларни самимий қабул қилсалар, авваламбор, аввалги хатони ҳаётга жорий қилишда индамасдан иштирок этганлари учун маллатданг узр сўрашлари керак. Акса ҳолда, шундай кун келадики, миллат уларнинг башарасига ёки қабрларига тупради. Қолаверса, ҳозир ҳам бундай хато ишларни ўйлаб топиш давом этаверади.