21 June 2017
20:24 - Ўш вилоят суди ИШИД фаоли ҳисобланаётган ўзбекни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қирғизларнинг 24.kg сайтида бугун эълон қилинган хабарга кўра, шу йил 24 май куни Арован туман суди аҳолини мавжуд ҳокимиятга қарши жиҳод қилишга чақирган, давлат дунёвий эканлигига қарши чиққан, миллатлараро низо чиқариш ҳаракатида бўлган ва Сирияга бир ҳамқишлоғини ИШИДга қўшилиш учун жўнатган одам устидан, прокурорнинг озодликдан маҳрум этиш талабини бажармасдан, 3 йилга шартли озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарган ва у одам амалда озодликда қолган экан.

Аммо, прокурор бу ҳукмни етарсиз деб ҳисоблаб, Ўш қилоят судига апелляцион ариза берибди. Бугун Ўш вилоят суди айбланувчини 8 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарибди.

Хабарда на туман ва вилоят судьяларнинг, на прокурорнинг, бундан ҳам муҳими, айбланувчининг исми ва миллати айтилмаган. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, у ўзбек бўлган. Қолаверса, Аровон тумани қадимдан асосан ўзбеклар яшайдиган ҳудудлардан биридир.