20 July 2017
19:29 - "Invest Finance Bank" долларни еврога алмаштириб бермоқда
Шу йил бошида ташкил этилган «Invest Finance Bank» Европа мамлакатларига саëҳат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АҚШ долларини Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича еврога айлантириш акцияси ўтказмоқда. Банкнинг Facebook саҳифасига кўра, бу акция давомида долларини еврога айлантирмоқчи бўлган жисмоний шахслар 1000 сўм тўлаш орқали валюта алмаштиришлари мумкин.

“Бугун Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича 500 долларни атиги 1000 сўмлик тўлов билан 438 еврога алмашлаб берамиз. Акция давомида аҳолидан фақат доллар сотиб олиб¸ евро сотамиз. Еврони долларга айлантириш йўқ ҳозирча. Исталган миқдордаги долларни евро қилиб берамиз¸ сумма бўйича ҳеч қанақа чекловлар йўқ”¸ деди ИнфинБанк хизматчиси матбуотчиларга.