20 July 2017
20:44 - Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан давлат хизматчилари ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланди. Ундан фойда бўладими?

Мазкур ҳужжат талабларига кўра, янги ходимлар давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш қатъий тартибга солинган танлов асосида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини ҳам қамраб олади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдухакимнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасида "меритократия" бошқарув тамойили асосида, яъни давлат раҳбарлик лавозимига молиявий фаровонлиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фақат иқтидорли одамлар тайинланиши шартдир.

Ўзбекистонда яхши қонунлар кўп, аммо улар ишламайди, ҳукуматдагиларнинг фойдасига бўлган қонунларгина ишлайди. Шундай экан, бу тайёрланаётган қонуннинг на Ўзбекистоннинг, на ўзбек миллатининг фойдасига ишламаслиги ўз-ўзидан маълум. Шавкат Мирзиё инсон ҳуқуқларининг топталиш даражаси бўйича дунёда биринчилар қаторида бўлган Ўзбекистонни демократиялаштириш йўлидаги қонунларнинг ташаббусчиси бўлиб чиқсагина ҳақиқий президент бўлади. Акс ҳолда, унинг Ислом Каримдан ҳеч қандай фарқи бўлмайди.