21 July 2017
21:30 - Ўзбекистон фуқаролари қурол олиб юришлари мумкин бўлади
Миллий қонунчилик базасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Репсбуликасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида фуқароларга ўзини ҳимоя қилиши учун қуролга эга бўлиш ҳуқуқи берилиши акс этган. Ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида қуролни фуқарллиги бўлмаган шахслар ёки хориж фуқаролари ҳам сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Лойиҳада айтилишича, фуқаролар, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида газли тўппончалар, газ баллончалари, кўздан ёш оқизувчи ёки безовта қилувчи воситалар, электрошокерлар каби қуролларга эга бўлишлари мумкин. Бу қуроллар Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги белгилаб берган меъёрларга жавоб бериши зарур. Ўзини ҳимоя қилиш қуроллари кўпи билан 10та патронга мослашган бўлиши шартлиги қонун лойиҳасида таъкидланган.

Бундан ташқари юридик шахсларга ва ҳукумат лавозимидаги айрим раҳбарларга ҳам қурол олиб юриш ҳуқуқи берилади. Судланганларга қурол олиб юришга рухсат берилмайди.