Кундалик хабарлар - 25 January 2018

24 January 2018
  • 23:10Хушхабар: Устюртда янги газ конденсати заҳиралари топилди. "Ҳаракат": Унинг ҳажми иқтисодиётимизга ёрдам бероладиган даражадами?

    Бир неча кун аввал Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захиралари очилибди. Бу ҳақда хабар қилган "Ўзбекнефтегаз" ширкати матбуот хизматига кўра, заҳиралар 3 600 метр чуқурликдадир. Маҳаллий нашрларга кўра, мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш ишлари бажарилмоқда ва Қуйи Сурғил конида геологик қидирув ишларнинг янги йўналишлари юзасидан самарали таклифлар тайёрланмоқда. Аммо, хабарларда бу топилган ...

  • 21:32Европанинг 1-чи номерли диктатори Александр Лукашенко дунёнинг 2-чи номерли диктатураси Ўзбекистонга келади

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарида айтилишича, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати Александр Лукашенконинг давлат ташрифи билан Тошкентга келиши маълум бўлди. Бу борадаги ташаббус Ўзбекистон томонидан чиққан, яъни Шавкат Мирзиё Европанинг 1-чи номерли диктаторини дунёнинг 2-чи номерли диктатурасига таклиф қилган. Президент Шавкат Мирзиё ўзининг таклиф мактубида мустаҳкам дўстлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш, ...

  • 20:24Ўзбекистонга аномал совуқ келмоқда

    Шу кунларда мамлакатимизда ҳукм сураётган қиш чилласига хос бўлмаган юқори ҳарорат ҳафта охирида ўрнини аномал совуққа юўшатиб беради. 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистоннинг шимоли орқали Ғарбий Сибирда шаклланган совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Метеорологларимизга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иқлим меъёрларидан 7-12 даража паст бўлади. Янъи, 28-29 январь кунлари тунда 11-14 даража, кундузи 2-5 даража, мамлакат шимолида тунда 17-20 даража, кундузи 7-10 даража со...

  • 19:35Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғани: “Ҳароми “Бирлик”чиларнинг ҳам кўпи Тошлоқдан!..” “Ҳаракат”: Ўзбеклар майдонларга чиқиб тиш кўрасатадиган кунлар келмоқда!

    Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанининг селектр мажлисида айтган гаплари ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди. Тарқатилган аудио ёзувларда вилояти ҳокими Ақтўбеда ҳалок бўлган тошлоқликларнинг вилоятни шарманда қилгани, ана шундай бузғунчиларнинг аксарияти ана шу тумандан чиққанини айтилади. Ҳоким Шуҳрат Ғани маънавий отаси Ислом Карим сингари ҳалок бўлган мардикорларни қоралаб, энди бирор одамнинг Россияга чиқа олмаслиги, аксарият бузғунчилар, хусусан, “Бирлик”чиларнинг ҳам ўчоғи ан...

23 January 2018
  • 23:41Ақтўбеда тириклайин ёниб ўлган ўзбекларнинг бир қисми Наманганда дафн этилди

    Бу ҳақдаги ЎзАнинг 23 январдаги хабарида “бугун 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан Наманган халқаро аэропортига қўнди” дейилади, аммо у ерга неча кишининг ҳоки олиб келингани, уларнинг исмлари тилга ҳам олинмайди. Дафн маросимини кўрсатувчи биронта расм ҳам хабарига қўйилмаган. Сиз кўраётган расмни биз бошқа манбалардан олдик. ЎзАнинг хабари ўта мавҳумлигидан тушуниш мумкинки...

  • 23:09Ақтўбе фожаеси ортидан: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати раҳбари ишдан олинди, авиачипталар арзонлаштирилди

    Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Улуғбек Рўзиқулни ишдан олди. Норасмий манбаларга кўра, Оқтўбеда юртдошларимизнинг фожеали ўлими сабабларидан бирини аивачипталар, темир йўл чипталарининг қимматлигида кўрган президент бу соҳаларни ислоҳ қилмоқчи. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га шу пайтгача Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ишлаб келаган Бахтиёр Ҳакимни тайинлаган ва яқин орада авиачипталар нархларини максимал даражада арзонлатиш, мигрантлар...