17 January 2018
04:46 - Сенсация: Доналд Трамп Қозоғистонга келса керак. "Ҳаракат": Эй, тожиклар режими остида қолган бечора Ўзбекистон!
АҚШга расмий ташриф билан келган Қозоғисон Президенти Нурсултон Назарбой ва АҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ Уйдаги учрашувларидан кейин биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар ва қўшма баёнотларини эълон қилдилар. Бу муҳим сиёсий воқеанинг видеоси Youtube каналида эълон қилинди.

Улар икки давлат ўртасидаги муносабатлардан ташқари, жаҳон миқёсидаги ҳамма буюк муаммоларни тилга олдилар. Бу нарса – АҚШ Қозоғистонни дунё миқёсида ўз ҳамкори деб ҳисоблаётганининг исботидир.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбой Доналд Трампни Қозоғистонга таклиф қилганини, Қозоғистон ва АҚШ визасиз режимга ўтишларининг эҳтимоллиги катталигини гапирди. У Россия ва АҚШ муносабатлари нолга айланганини ҳам гапирганидан тахмин қилиш мумкинки, унинг ўзи бу икки давлат ўртасида кўприк бўлиш мажбуриятини бўйнига олганга ўхшайди. Демак, Доналд Трампнинг Қозоғистонга бориш эҳтимоллиги ҳам катта. Айнан Остонда Доналд Трамп, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой учрашуви амалга оширилса, ҳайрон қолмаслик керак.

Нима ҳам дердик, эй, тожиклар режими остида қолган бечора Ўзбекистон!