17 January 2018
19:43 - Россияда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг жасадлари олиб келинди

Қатор оммавий ахборот воситаларида Россияда ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Фавқлодда Вазиятлар Вазирлиги ва Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари мамлакатимизга олиб келишган.

Жасадлар 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача "Москва — Андижон", "Москва — Термиз" ва "Москва — Бухоро" рейслари бўйича олиб келинди, дейилади хабарда. ФВВ, ИИВ, Прократура, тез тиббий ёрдам ва маҳаллий ҳокимият куч ва воситалари билан ҳамкорликда фуқароларимизнинг жасадлари доимий яшаш жойларига олиб борилиб (Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларига, Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига) дафн этилган.