16 January 2018
20:20 - Тошкентда “Адолат Саройи” қурилади, лекин унда адолат бўлармикан?
Шу йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, пойтахтда “Адолат Саройи” номли янги муассаса иш бошлайди. Мазкур бинода марказий суд органлари ва муассасалари жойлаштирилади. Қурилишига 100 миллиард сўм сарфланиши режаланган янги саройни жорий йил 30 июнигача битказиш режалаштирилган. Давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси пулига қуриладиган саройда Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши кўзланган.

Афсуски, бундай примитив йўллар билан адолат ўрнатиш ва мамлакатнинг ҳуқуқ тизимидаги коррупцияга барҳам бериш мушкул. Аксинча, сўз эркинлиги ва демократия, мухолиф сиёсий кучларга йўл берилмаётган мамлакат-у саройларда адолат бўлмайди, бщлолмайди, дейди мухбиримиз.