17 January 2018
19:21 - Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари: Банкрот ёқасидаги шакар заводлари қўшимча қиймат солиғидина озод қилинибди, "Ҳаракат"нинг таклифларини қабул қилиш вақти қачон келади?

Президенти қарорига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган шакар заводлари вақтинча қўшилган 30 фоизлик қиймат солиғидан озод қилинди. “Ўзбекистонлик шакар ишлаб чиқарувчиларнинг, 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2019 йилнинг 1 январига қадар, импорт қилинган хом-ашё асосида ишлаб чиқарилган маҳсулоти, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади", — дейилган президент қарорида.

Маълум бўлишича, монополист бўлишига қарамай Ангрен ва Хоразм шакар заводларимиз банкрот ёқасига келиб қолган. Шу боис ҳам ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон Россиядан 100 минг тоннага яқин шакар импорт қилган эди. Республиканинг шакарга бўлган йиллик эҳтиёжи 700 минг тоннани ташкил қилади. Банкротликка келиб қолган заводларимизнинг йиллик шакар ишлаб чиқариш қуввати эса 600 минг тоннага яқиндир.

Кечирасиз, жаноб Шавкат Мирзиё, дейди "Ҳаракат"нинг мухбири, ҳамма корхоналар хусусийлаштирилса, Сиз бу каби қарорлар чиқариш ўрнига Ўзбекистон давлати ва халқининг фундаментал муаммолари билан шуғулланган бўлардингиз. Ана ўшанда, тадбикорликда тенги йўқ ўзбеклар қозоқлардан кўпроқ маош оладиган бўлишарди.