Кундалик хабарлар - 06 January 2015

  • 09:17Германияда мусулмонларга қарши намойишлар кучаймоқда

    Кеча кечқурун Германиянинг катта шаҳарларида ҳаммаси бўлиб 30 минг киши иштирокида намойишлар бўлиб ўтди, дейилади жаҳон ахборот воситаларининг хабарларида. Энг катта намойиш - 18 минг кишилик - Дрезден шаҳрида бўлибди. Намойишчиларнинг асосий шиори - “Европалик патриотлар Ғарбнинг исломлашишига қарши!” Айни замонда, бир қатор шаҳарларда муҳожирларга нисбатан тоқатсизликка қарши намойишлар ҳам бўлган. Буларни кутилмаган воқеалар деб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Дунё бўйича ислом т...

  • 08:13Ҳаракат хатқутисидан: “Маҳмуд Худойбердиев каллакесарми?” деган савол ва Абдураҳим Пўлатнинг жавоби

    Кобил Муллажонов: Ассалому алайкум! Абдурахим ака, бугун сахифангизда "...качон узларини осадилар?" маколасини укиб колдим. Унда Махмуд Хулойбердиевни "узбекларнинг афсонавий лидери" деб атабсиз. Мен шу кунгача бу одамни Каримов хизматидаги ксллакесар деб укигандим. Тушунолмай колдим, ким узи бу одам, нега у хакда хеч нарса езилмайди? Абдураҳим Пўлат: Қобилжон, минг афсуски, бу дунёда жуда кўп нарсаларни исботлаш осон эмас. Эшитган бўлсангиз керак, ҳатто АҚШдек давлатда ҳам қотилликда айбланиб,...

  • 02:27Нью-Йорк фондлар бозори ўпирилганда ўпирилди. Сабаб? Сабаб бўлса, ўларди!

    Табиий, гап Нью-Йорк қимматли қоғозлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси ҳақида кетмоқда. Ўтган йилнинг сўнгги ҳафтаси (22-28 декабрь) тарихий рекордлар ўрнатиб, 18103 га ҳам чиққан Dow Jones 31 декабрда бироз тушишга бошлади. Аммо, унинг кеча, яъни жорийдаги ҳафатанинг биринчи куни 331 поғанага (1.86%) тушиб кетиши кутилмаган ҳол бўлди. Энди Dow Jones индекси 17502 га тенг. Фондлар бозоридаги ўзгаришларни соат сайин кузатиб, ҳар қандай ўзгаришлар бўйича тафсилотли таҳлилл...

05 January 2015
  • 22:39Ўзбекистонда Сенатга сайловлар 13-14 январь кунлари ўтади

    Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2015 йил 13-14 январь кунлари ўтказилади, деб хабар қилди. Мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сенаторлар сайланади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасига кўра, Сенат...

  • 21:44Ислом Карим йигитларни армияга чақирди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Президент Ислом Карим муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолабди. Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар 2015 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва...

  • 21:27Ўзбек профессорининг маоши Қозоғистондаги фаррошнинг маошига тенглаштирилди

    Маҳаллий веб нашрларда Ўзбекистонда бюджет маблағи эвазига фан ва техника, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларда қатнашаётган олимлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларининг маошлари оширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хабарларга кўра, институт директори (профессор)нинг маоши 1 663 850 мингдан 1 830 235 сўмга (“қора бозор” курсида 515 АҚШ доллари), кичик илмий ходим (фан номзоди)нинг маоши 1 172 873 сўмдан 1 290 160 сўмга, тажриба орттирувчи-тадқиқотчининг маоши 925 ...

  • 20:42Россияга кирмоқчи бўлган ўзбек фуқароларидан хориж паспорти сўралмайди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бугун матбуотга ёйинлаган хабарга кўра, ўзбекистонликлардан Россияга киришда хорижий паспорт талаб қилинмайди. “Бизнинг биометрик паспортлар Россия Федерацияси ҳудудида яроқли, Россия чегарасидан ўтиш учун бошқа ҳеч қанақа қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди”, дебди идора вакили матбуотга. 2015 йилнинг 1 январидан Россияда МДҲ мамлакатлари фуқароларини мамлакатга фақат хорижий паспортлар билан киритиш ҳақида...

  • 18:32Ўзбекистон “қора бозор”ида яна доллар қутурди

    Бугун тушдан сўнг “қора бозор”да АҚШ валютасининг 100 талиги 355 000 сўмга сотилди. Бу миқдор шу пайтга қадар кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўтган ойда АҚШ доллари ана шу маррага бир неча кун яқинлашганди. Саррофлар валюта курсининг ошиши ва ўзбек сўмининг инфляцияси яна давом этишини таъкидлашмоқда. Бу ҳол ўз-ўзидан Россиядаги ҳолат билан изоҳланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам 2015 йил 6 январдан бошлаб 1 АҚШ доллари курсини 2 минг 424 сўм 23 тийин этиб белгилади –...

  • 08:34Аэронавт Пикар қуёш батареясида учадиган учоқ билан дунёни айланиб чиқмоқчи

    Ер юзини 1999 йили ҳаво шарида айланиб чиққан швецариялик аэронавт Бертран Пикар энди қуёш батареясида учадиган узоқ билан айланиб чиқмоқчи. Старт шу йил 28 февраль – 2 март кунларининг бирида Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлади, деб хабар беради Швецарияда чиқадиган "Матэн диманш" газетаси. Учоқда Пикар билан бирга иккинчи пилот Андре Боршберг ҳам учади. Саёҳат 5 ойча давом этиши, 10 тача жойда тўхташ бўлиши режалаштирилмоқда. “Қуёш импульси” номли учоқнинг ...

  • 06:13Тожикистонда турк лицейлари бекилиш арафасида, сабаби – Исломда ҳам ички уруш борлиги

    “Озодлик” радиосининг тожикча эшиттиришларига асосланиб, Тожикистондаги Asia-Plus агантлиги тарафидан тарқатилган хабарга кўра, бу мамлакатдаги турк лицейлари оғир аҳволда, чунки, Тожикистон Таълим вазирлиги бу лицейларни бошқараётган туркларнинг “Шалола” ширкати билан тузилган шартоманининг ўтган йили охирида тамом бўлган муддатини узайтирмабди. Кўринишидан, узайтирмоқчи ҳам эмас. Тожикистонда 5 та турк лицей-интернети бор бўлиб, уларнинг биринчиси 1992-1993 ўқув йилид...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону