Кундалик хабарлар - 07 January 2015
- 20:29 “Ҳаракат” хатқутисидан: “Эътироф”га эътироз
Мана,ниҳоят, “Эътироф-2014” танлови ҳам бўлиб ўтди. Биз гўёки йилнинг энг истеъдодли, энг иқтидорли, халқ маънавиятига улкан ҳисса қўшган қўшиқчиларини, рассому актиёрларини танлаб, кенг жамоатчиликка таништирган бўлдик. Аммо, минг афсуски, бу билан биз миллий мафкурамиз, миллий анъаналаримиз, маънавиятимиз нақадар тубанликка кетганлигини, маънавият, м аърифат нуқтаи назаридан, нақадар тубсиз жар ёқасига келиб қолганимизни эътироф этдик! Ўша ерда ўзларини кўз-кўз қилиб турган, икки оғиз сўз...
19:09Жуда қизиқ: Ислом Карим собиқ спикерни оддий депутат ҳам қилдирмабди
Ўзбекистон Марказий Cайлов Комиссияси такрорий овоз беришдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди ва уларнинг орасида палатанинг собиқ спикери Дилором Тошмуҳамедованинг номи йўқ. Бу эса қўғирчоқ парламентга янги спикер тайинланади, деганидир. Айнан бунга ажабланаётганимизнинг сабаби, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонинг 25 йиллик парламентини атиги уч киши бошқарган ва Ислом Карим бундай масалаларда ўзгаришни ёқтиравермайди. Дилором Тошмуҳамед...
- 17:30Парижда иккинчи 11 сентябрь: Исломчи террористлар 12 кишини ўлдирдилар
Ҳеч шубҳасиз, бугун Франциянинг пойтахти Парижда исломчи террористлар Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришгани - 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда бўлган террористик воқеаларнинг иккинчиси сифатида тарихга киради. Жаҳон ахборот воситалари тарафидан ҳозиргина тарқатилаётган хабарларга кўра, қуролли уч киши “Оллоҳи акбар!”, “Charlie Hebdo-га ўлим!” каби бақиришлар билан Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, га...
10:02Истанбулда жонли бомба портлади, 2 полиция ходими яраланди
Кеча Истанбулнинг марказидаги машҳур Султонаҳмад жомесига яқин бир полиция бўлимига “Ҳамёнимни йўқотдим” деб инглизча гапириб кирган ёш аёл белига боғланган, аммо ташқаридан кўринмаган, бомбани портлатгани турк ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. У аёл, табиий, ўша ердаёқ ўлган, икки полиция ходими яраланган. Улардан бири оғир яралангани учун дарҳол касалхонага олиб кетилган. Бундай воқеалар мусулмон дунёсида шунчалик кўпайиб кетмоқдаки, уларнинг ҳаммасини хабар қилишга ҳам эҳтиёж қол...
09:34Православ насронийлар бугун кечаси Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонладилар, бу иккиюзламачилик эмасми?
6-чи январдан 7-чига ўтиш кечаси православ насронийларнинг катта қисми Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлади. Черковларда Туғилишга Сиғиниш маросимлари ўтказилди. Москванинг марказий черкови ҳисобланадиган Нажадкор Масиҳ (храм Христа Спасителя) ибодатхонасида ўтказилган маросимда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев турмуш ўртоғи билар қатнашди. Президент Путин эса, Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирида бўлди. Тахмин қилиш мумкинки, Россиянинг иқтисоди чўкаётган пайтда у Москвада халқн...
20:18Яхши хабар: Обама Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни Янги йил муносабати билан қутловида айтилади. Хусусан, “2015 йилда мен барча учун янада барқарор ва хавф-хатарсиз дунёни барпо этиш борасида мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик ва биргаликдаги фаолиятимиз мустаҳкамланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман”, – дейилади табрикда. Албатта, қутлов шунчаки бир мулозамат, аммо шу мулозамат ҳам ҳақиқий муносабатнинг кўринишидир, дейди мухбиримиз. Чунки, АҚШ ўз қўшинларини Афғон...
- 20:01Индонезия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Индонезиянинг мамлакатимизга юборилган янги элчиси Анак Агунг Где Алита Сантикни қабул қилди. Расмий хабарга кўра, қабул маросимида элчи ишонч ёрлиғининг нусхасини вазирга топширган ва икки мамлакат ўртасидаги алоқалар юзасидан ўз фикрларини баён этган. Тажрибали дипломати Сантик ўтган йилнинг ноябрида дипломатик миссиясини тугатган Мухаммад Асрухиннинг ўрнини эгаллади. Асрухин эса Индонезия Ташқи шлар вазирлигига ўтказилган.
19:31Ўзбекистонда ҳам “Gmail” почта сервиси блокландими?
Икки кундан бери Тошкентда интернет броузерлари орқали “Gmail” почта сервисига тўғридан-тўғри уланиб бўлмаяпти, дейди мухбирларимиз. Бир қанча броузерлар орқали текшириб, сўнгра “Шарқ телеком” интернет провайдеридан мужмал жавоб олган ҳамкасбларимизга кўра, “Google”нинг “Gmail” почта сервиси блок қилинган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо бу тизимда айрим пайтларда шундай ҳолат юзага келишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Хитойда эса бу сервис ўтган йилнинг 26 декабрь куни блокланган. Хитой ҳукумат...
17:07Россияда қаддини бироз тиклаган рубль яна қулай бошлади, бу - ўзбекларга ҳам зарбадир
Россияда доллар ва евронинг курси рублга нисбатан ўсишда давом этмоқда, деб ёзди Газета.ru интернет нашри. Нашрнинг хабар беришича, Москва вақти билан пешин соатларида доллар курси 5,28 рублга ўсиб ўсиб, 64,06 га етган. Айни вақтда, евро курси 76 рублгача кўтарилган. Табиий, ўтган йилининг 16 декабрь кунидаги “қора душанба”да бўлган рублнинг ўпирилишига нисбатан бугунги тушиш арзимаган нарса. Аммо, кўринишидан, бу тушиш давом этади, Россиянинг аҳволги ёмонлашаверади. У ердаги миллионлар ў...
16:33Парламентдаги янги сиёсий қўғирчоқбошилар тайинланди
Ўзбекистон либералларининг етакчиси Содиқжон Турдиев партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари этиб сайланибди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилган. Қонунчилик палатасида энг кўп, яъни 52 та депутатлик ўрнига ва бош вазир номзодини таклиф қилиш ҳуқуқига эга мазкур партия сиёсий саҳнасиздаги сўнгги қўғирчоқ сифатида 2002 йили президент Ислом Карим ташаббуси билан тузилганди. Саройга яқин мaнбалaрга кўра, президентнинг мақсади - яқин йилларда “Адолат”ни ҳам бу парти...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Маматова Ойгул
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...