Кундалик хабарлар - 09 January 2015

  • 17:36Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамламоқда эмиш

    Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги Ўзбекистон МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитасига таяниб, мамлакатнинг Афғонистон билан чегара ҳудудларида назоратни кучайтиргани ҳақида хабар тарқатди. Агентликнинг таъкидича, янги йилнинг илк ҳафтасида Ўзбекистон томони хавфсизлик ва накотрафикни кесиш мақсадида давлат чегараларини мустаҳкамлаш ишларини олиб борган. Агентликка интервью берган МХХ мулозимига кўра, двлат бошқаруви барқарор бўлмаган Афғонистонда қуролланган гуруҳлар амалиётлари фа...

  • 16:40Яхши хабар: Ўзбекистонда Wi-Fi зоналари ташкил этилади

    Мамлакатда ҳукумат қарори билан 2014-2015 йилларга мўлжалланган Wi-Fi (Wireless Fidelity, Ўзбеккча: Симсиз боғланиш майдони) технологияси бўйича кенг полосали тармоқларга уланишни ривожлантиришни кўзда тутувчи дастур амалга ошириляпти. Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига кўра, мамлакатнинг барча вилоятларидаги жамоат жойларида, хусусан, аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган жойлар, хиёбонлар ва савдо марказлари сингари ҳуду...

  • 16:17Қўғирчоқ парламентнинг илк мажлиси 12 январга белгиланди

    Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси янги таркибдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг дастлабки мажлисини шу йилнинг 12 январь, душанба куни чақиришга қарор берди. Бу мажлиснинг кун тартибида асосан ташкилий масалаларни ҳал этиш кўзда тутилган. Қонунчилик палатасининг регламентига асосан, унинг биринчи мажлисини МСК раиси очиб беради ва палата спикери сайлангунга қадар унга спикерлик қилади. Қуйи палатанинг биринчи мажлисида, қоидага кўра, палата спикери, унинг ўринбосарлари сайланади, си...

  • 09:06Хатга тушдинг - ўтга тушдинг: Ислом Каримнинг ўзини ўзи фош қилувчи сўзлари китобга тушибди

    Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлмиш 12news.uz сайтига кўра, Ғофур Ғулом номли босмохонада “Ўзбекистоннинг пахта саноати мустақиллик йилларида” номли китоб чиқарилибди. Китоб қайси тилда чиқарилгани ҳам айтилмаган масхарабозларча хабарнинг битта қизиқ жойи бор. Китобда Ислом Каримнинг қуйидаги сўзлари ҳам жой олган: “Ўзбекистон нафақат халқаро бозорда талаби катта бўлган пахта толасининг асосий етиштирувчиси, балки, уни сотувчиси ҳамдир. Республика пахта то...

08 January 2015
  • 22:30Ислом Карим бир даста фармон билан 8 вилоятга янги ҳокимлар тайинлади

    Бугун Ислом Карим 8 та Фармон имзолабди. Фармонларнинг матни бир хил: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Фалон вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Пистончи Фалон вилоят ҳокими лавозимига тайинлансин. Мана турли вилоятларга тайинланган ҳокимларнинг рўйхати: - Муҳиддин Эсонов - Бухаро - Зафар Рўзиев – Қашқадарё - Баҳодир Юсупов - Наманган - Тожимурод Мамараимов – Сурхандарё - Аҳмад Усманов - Тошкент - Шуҳрат Ғаниев - ...

  • 15:41Париждаги терактнинг иштирокчилари ҳақида ҳали ҳам аниқ маълумотлар кам, аммо мачитлaрга ҳужумлар бошлангани аниқ

    Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришда гумон қилинаётганлардан бири Ҳамид Мурод ўзи полицияга таслим бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. У терактга алоқаси йўқлигини, ўзи ўша пайтда ўқишда бўлганини айтибди. Унинг дўстлари буни тасдиқлашибди. Хуллас, теракт иштирокчларини қидириш давом этмоқда, қолган иккита гумандорнинг турмуш ўртоқлари, уларнинг синглиси полиция тарафидан ушланиб, сўроқ қилинаётгани хабар қилинди. Айни замонда, Францияда бир неча ...

  • 07:25Россияга миграция оқими 70 фоизга камайди, Ўзбекистондан ҳам

    Бу мамлакатнинг Федерал Миграция Хизмати раҳабари Константин Ромодановский Интерфакс агентлигига берган интервьюсида айтишича, 2015 йилнинг бошида 2014 йилнинг шу пайтига нисбатан Россияга келаётган муҳожирларнинг сони 70 фоизга камайган. МДҲ мамлакатларидан Молдова ва Украина фуқароларининг оқими кўпайибди, Марказий Осиёдан, Қирғизистондан ташқари, камайибди. Айни замонда, Хитой, Жанубий ва Шимолий Кореядан келувчилар сони ортибди. “Эхо Москвы” радиосига кўра, камайиш асосан Ўзбекистон ва То...

  • 06:45Париждаги террористик ҳужумнинг иштирокчилари аниқланди, аммо ҳали топилмади

    Кеча Франциянинг пойтахтида исломчи террористлар Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришгани ва бунинг атррофидаги воқеалар жаҳон ахборот воситаларининг биринчи номерли хабари бўлиб қолмоқда. Франция Президенти Орландо мамлакат бўйлаб бугундан бошлаб 3 кунлик мотам эълон қилди. Дунёнинг ҳамма кўзга кўринган сиёсий арбоблари унга ёки телеграмма йўллаб, ёки телефон қилиб, ҳамдардилик билдирмаоқдалар, терроризмни қораламоқдалар. Париж ва Франциянинг бошқ...

07 January 2015
  • 22:55Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси: “Президентлик сайлови кампанияси қизғин паллага кирди!”

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов мажлис ўтказиб, мамлакатда президентлик сайловининг қизғин паллага киргани, комиссия округларга тартиб бергани ва номзодларнинг рўйхатга олиниши кутилаётгани хусусида баёнот берди. Комиссия сайтига кўра, мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди....

  • 20:51Ислом Карим ўзига янги матбуот котиби тайинлади, унга шу керакми?

    Маҳаллий матбуот президент фармони билан Баҳодир Эргашев исмли шахс Ўзбекистон президентининг матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хусусида маълумот тарқатди. Аввал Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида ўқитувчи, сўнг Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтган бу йигит тил билиши билан юртбошининг назарига тушган эмиш. У шу пайтгача Ўзбекистон президенти матбуот котиби бўлган Садриддин Суяров ўрнига тайинланган. Аммо Президент девонидаги сайтимиз манбалари ҳатто Ислом Карим ў...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону