Кундалик хабарлар - 31 December 2014

  • 03:31БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Филистин давлатини тан олиш қарорини тасдиқламади

    Маълумки, Филистин давлати БМТ тарафидан тан олиниш учун ҳаракат қилмоқда. БМТнинг бу ҳақдаги қарори эса, аввал Хавфсизлик Кенгаши тарафидан тасдиқланиши керак. Кеча Хавфсизлик Кенгаши бу масалани кўриб чиқди ва Филистин раҳабарияти тарафидан тайёрланган қарор лойиҳаси рад эдилди. Чунки, вето ҳаққига эга бўлган АҚШ бу қарорга қарши овоз берди. Қарор лойиҳасида Исроил 1967 йил чегараларига қайтиши, ўша йили босиб олинган Ғазо, Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусдан ўз армиясини 2017 йилнинг охиригача...

  • 02:09Навальний Путинга кучини кўрсатди: Унинг тарафдорлари Москва марказида рухсатсиз митинг ўтказдилар

    Кеча эрталаб Москва шаҳар судларидан бири таниқли мухолифатчи, кейинги президент сайловларда Путинга рақиб бўла олиши иддао қилинаётган Алексей Навльнийга 3,5 йил шартли жазо берган эди. Бундай ҳукмдан норози бўлган Навальнийнинг тарафдорлари кечқурун Москванинг қоқ марказидаги Манежний майдонига йиғила бошладилар. Полиция одамларни майдонга киритмасликга ҳаракат қилди, бўлмади. Полиция расмийларининг айтишича, майдонга 1,5 минг одам тўпланди. Шубҳасиз, полиция митинг қатнашчиларининг сонини...

30 December 2014
  • 23:22Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Дунё давлатларининг раҳбарлари Ислом Каримни янги йил билан чин кўнгилдан табриклашмоқда эмиш

    Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари дунё давлатлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг катта ширкатларининг раҳбарлари ва жамоат арбоблари Ислом Каримни янги йил билан қизғин ва чин кўнгилдан табрилашаётганни хабар қилмоқдалар. Хабарларда табрикнома юборганларнинг рйўхатлари ҳам бор. Бутун дунё раҳбарлари янги йил билан бир-бирларини анъанавий расмиятчилик учун, тўғрисини айтса, хўжа кўрсинга табриклашади. Аммо, ҳеч бир мамлакатда бу нарса хабар қилинмайди, чунки, хабар қилишга а...

  • 12:45Путин яна тиз чўкди: Ўзининг душмани деб ҳисоблайдиган Навальнийга 3,5 йиллик шартли жазо берди

    1976 йилда туғилган Алексей Навльний 1997 йидан бери ўнга яқин ширкат қуриб, унча тушуниб бўлмайдиган ишлар қилган ва ўрта миён бойга айланган бўлса ҳам, у асосан мухолифатчилиги ва Россияда коррупцияга қарши энг фаол курашчилардан бири сифатида танилган. Алексей Навальний 2011 йилнинг охирида бошланиб, 2012 йилнинг 7 майида Владимир Путин янгидан президент бўлиб сайланунча ўтган вақт ичида ва ундан кейин ҳам давом этган мухолифатнинг катта намойишларда ташкилотчиларидан бири сифатида иштирок...

  • 10:19Бу дунё шунақа ўзи: Қани энди, 82 ёшли отахон бундай ўлмасайди

    Туркияда Қайсери вилоятининг марказида яшайдиган 82 ёшли Ҳасан Мутлу (Мутлу туркчасига Бахтли дегани) адреналинга боғлиқ бўлиб қолганига қарамасдан чанғи ва коньки учиш билан шуғулланар экан. 2011 йили у пайтдаги Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон қандайдир оммавий маросим пайтида Ҳасан бобога чанғи совға қилибди. Ҳозирги Бош вазир Аҳмат Довудўғли ҳам қандайдир маросим баҳонасида яқинда Ҳасан бобо билан расмга тушган экан. Яъни, мамлакат раҳбарлари ҳам бу машҳур бобо соясида ўзларининг обрўларини о...

  • 08:51Сенсациядан ҳам баттар хабар: Нормандия тўртлиги Украина масаласини гаплашиш учун Остонада йиғилмоқчи, тўртлик энди бешлик бўлади

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россия Президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Маркел, Франция Президенти Франсуа Олланд ва Украина Президенти Петр Порошенко АҚШ Иккинчи Жаҳон Урушига расман кириб, унинг қўшинлари Нормандияга келганининг 70 йиллиги билан муносабати билан шу йил 6 июнда Нормандияда ўтказилган тантанали маросимлар доирасида ҳам учрашиб, Украинадаги кризисни муҳокама қилишган ва уларга яхши маънода “Нормандия тўртлиги” тамғаси босилганди. Рус ва украин ахборот аген...

  • 07:42Америкаликларга эркаклар ичида Барак Обама, аёллар ичида Ҳиллари Клинтон ёқади, ўзбекларгачи?

    Фаолияти анча кенгроқ соҳада бўлишига қарамасдан, кўпчиликка жамоат фикрини ўрганувчи ташкилот сифатида танилган Gallup фонди 2014 йилда америкаликлар эркаклар ичида ҳозирги Президент Барак Обамани, аёллар ичида эса, собиқ Президент Бил Клинтоннинг хотини, 4 йил Обаманинг ҳукуматида Давлат Котиби вазифасини ҳам бажарган Ҳиллари Клинтонни ёқтиришини аниқлабди. Gallup сайтида бундан ҳам қизиқ фактлар бор. Масалан, Барак Обам 7 йилдан бери энг ёқтирилиган эркак бўлса, Ҳиллари Клинтон сўнгги 18 йил...

  • 01:06Матбуот - жамият кўзгуси, аммо, ўзбек жамиятининг кўзгуси нимани акс эттирмоқда?

    Бир қанча матбуот нашрларини шарҳлаган мухбиримизга кўра, бугунги веб нашлар ва маҳаллий матбуот чиқшлари ҳафсалани пир қилади. Масалан, кўпчилик интернет нашрларида Ҳиндистоннинг Индаур шаҳридаги ҳайвонот боғида оқ йўлбарсни кобра чақиб ўлдиргани, Сан-Диего зоопаркига 90 килограмлик каркидон боласи олиб келингани ҳақидаги хабарлар чоп қилинган. Шунингдек, Германиянинг қайсидир зоопаркида коала боласи дарахтнинг ковагига тушиб кетгани, Франция кўчаларидаги қорни тозалаш ишига коммунал соҳа хиз...

29 December 2014
  • 22:16МУРҒАК ЖОН ФОЖИАСИ

    2014 йил “Соғлом бола” йили якунида 3 яшар Асилбек Абдурахмоновнинг ҳаёт шами ҳам шифокорлар айби билан якун топмоқда.... ЎИХ “Эзгулик” жамиятига мурожаат этган Сирдарё вилоят Мирзаобод туман “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи 53 яшар Шербеков Абдурахмон, ўзининг 2011 йилда туғилган невараси Асилбекнинг бўйин соҳасидаги кичкина бези улғайганда ноқулайлик туғдирмаслиги учун олдириб ташлаш мақсадида 2014 йил 16 ноябр куни Сирдарё вилояти кўп тармоқли шифохонасининг болалар хирургияси (жарроҳлиги) б...

  • 21:38“Ўзбеккино”га янги раҳбар тайинланди

    Вазирлик мақомидаги “Ўзбеккино” ширкатига кеча янги раҳбар тайинланди. Мазкур тизимдаги “Кинофонд” директори Аҳмаджон Умаров ҳукумат қарори билан вақтинчалик ширкатга бош директор вазифасига қўйилди. “Ўзбеккино”нинг лавозимидан четлатилган Бош директори Жаҳонгир Қосимов терговга қатнаб юрибди. Ҳукуматнинг тафтиш органлари томонидан “Ўзбеккино” компанияси текширилганида бир неча миллард сўмлик камомадлар чиқиб, компания таркибидаги “Ўзбекфильм” ширкати директори ва муҳаррири ишдан олингани, у...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону