05 January 2015
08:34 - Аэронавт Пикар қуёш батареясида учадиган учоқ билан дунёни айланиб чиқмоқчи
Ер юзини 1999 йили ҳаво шарида айланиб чиққан швецариялик аэронавт Бертран Пикар энди қуёш батареясида учадиган узоқ билан айланиб чиқмоқчи. Старт шу йил 28 февраль – 2 март кунларининг бирида Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлади, деб хабар беради Швецарияда чиқадиган "Матэн диманш" газетаси.

Учоқда Пикар билан бирга иккинчи пилот Андре Боршберг ҳам учади. Саёҳат 5 ойча давом этиши, 10 тача жойда тўхташ бўлиши режалаштирилмоқда.

“Қуёш импульси” номли учоқнинг қанотлари билан кенглиги 72 метр, аммо оғирлиги бор-йўғи 2,3 тонна. Чунки, унинг танаси углеродли толалардан ясалган. У тезлигини соатига 140 километрга, учиш баландигини 12 километргача чиқаролади.

Аэронавт Пикар ҳаво шарлари ва қуёш батареяли учоқларда учишининг сабаби ҳам бор. У янгиланадиган энергия манбалари тарафдори. “Қуёш импульси” Бирлашган Араб Амирликларидан учишни бошлаши ҳам тасодифий эмас. Чунки, айнан шу мамлакатда тоза технологияларнинг турлилигини ошоришга эътибор қаратилади. У ерда Масдар номли экологик тоза шаҳар қуриш ҳам бошланган.