01 May 2015
22:25 - Ислом Карим Корея ҳукумати раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди

Бугун тарқатилган расий хабарга кўра, Президент Ислом Карим Оқсаройда Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, cтратегия ва молия вазири Чой Кёнг Хванни қабул қилди. Ислом Карим Корея Республикаси Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ва стратегик шериги эканини таъкидлади.

Хабардан маълум бўлишича, Жанубий Корея бизнесининг фаол иштирокида мамлакатимизда саноатнинг турли соҳаларида қатор муҳим стратегик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сурғил конида барпо этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси, шунингдек, машинасозлик, электр энергетикаси, нефть-газ, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳалардаги ўнлаб лойиҳалар муваффақиятли инвестицион ҳамкорликнинг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Хабарларда айтилишича, Чой Кёнг Хван ўзбекистонлик ҳамкасби Рустам Азимов билан кенгайтирилган таркибдаги учрашувлар ҳам ўтказган.

Расмий хабар воситаларида ҳар доимгидек бу учрашувларга доир расмлар берилмаган.