30 April 2015
22:44 - Ички ишлар органи Паркент ваҳимаси қаҳрамонларини ҳибсга олди

Ўтган кунги хабарларимизда Паркентнинг Бўстон қишлоғидаги мактаб ва тумандаги бир қанча коллежларга портлаш таҳдиди битилган варақалар тарқатилгани хусусида маълум қилгандик. Бугун маълум бўлишича, ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти Паркент туманида портлаш уюштириш таҳдиди битилган варақани тарқатишда гумон қилиб, бир нафар вояга етмаган шахс қўлга олинганини маълум қилди.

ИИВ баёнотида: "2015 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган маҳаллий таълим муассасалари маъмурияти номига таҳдид битилган материалларни тарқатишда гумон қилиниб, тилга олинган туманнинг вояга етмаган яшовчиси ҳисбга олинди", дейилади. Норсмий манбалар эса ҳибсга олинганларни камида 3 нафар демоқда.