25 June 2015
22:27 - Масжидларда оммавий ифторликлар таъқиқланди
Рамазон ойи муносабати билан пойтахтнинг йирик 5 масжидида намозхонларга ифторликлар бериш йўлга қўйилганди, аммо бу анъана кеча бекор қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу таъқиқни масжидлар саришталиги зарурати билан изоҳламоқда.

Шунингдек, пойтахт ва вилоятлар марказларидаги кафеларга оммавий ифторликлар ўтказмаслик тавсия этилди. Шунингдек, Рамазн ойи муносабати билан кафеларда спиртли ичимиклар сотишни тўхтатган емакхоналар алоҳида назоратга олиниб, уларнинг бундай анъанасига барҳам берилмоқда.