26 June 2015
07:35 - Ўзбекистондаги автокорхонада 1400 килограмм наркотик моддаси куйдирилди
Маҳаллий нашрлар томонидан арқатилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси МХХ органи томонидан мусодара қилинган 1400 килограмм наркотик моддаси ҳукумат топшириғи билан Тошкентнинг Бектемир туманидаги автокорхоналардан бирининг домна печида куйдирилди. Наркотикларни ёқиш маросимиша дипломатик корпус ваколтхоналари, халқаро ташкилотлар вакиллари, наркотикларни назоратга олиш давлат комиссияси расмийлари ҳамда журналистлар тиклиф этилди.

Маълумотларга кўра, ёқилган наркотикларнинг 133 килосини героин¸ 775 килоси қорадори¸ 93 килоси наша¸ 309 килоси марихуана ва қолгани турли наркотик моддалар эди. Умуман, сўнгги 23 йил давомида Ўзбекистонга асосан Тожикистон¸ Қирғизистон ҳудуди орқали кирган 54 тонна наркотик модда куйдирилган.