Кундалик хабарлар - 25 June 2015
- 21:15Қирғизлар Ислом Каримга жавоб бериб, фарғоналик ҳамюртимизни ваҳшийларча ўлдирдилар
Фарғона вилояти Шоҳимардон анклави яшаб келган Фармон Насриддинов қирғиз чегарачилари томонидан уриб ўлдирилди. Фарғона вилояти суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қирғизлар ҳамюртимизнинг ички органларига қаттиқ шикаст етказгани, унинг ўндан ортиқ қовурғаси синдирганидан сўнг орадан бир кун ўтиб жон берган. Қирғиз томони эса бу воқеа юзасидан изоҳ беришга шошилмаётир. Маълум бўлишича, 50 яшар Фармон Насриддинов 17 июнь куни соат 12 лар атрофида Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Ҳайд...
13:27Ислом Карим: Ким хоҳласа, пул чиқараверадими? ИШИД: Ҳа, чиқараверади!
Маълумки, 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди, ваҳолангки, 1925 йида қабул қилинган, 1977 йили янгиланган конституциямизга кўра, аввалдан мустақил давлат эдик ва мустақил давлат сифати билан СССРга киргандик. Аммо, 1991 йил 8 декабрда СССРни тузган давлатлар, яъни Россия, Украина ва Белорусия, СССРни тарқатиб юбордилар, истасак-истамасак ҳамма қатори биз мустақил давлат бўлиб қолдик. Шундан кейин мустақил бўлиб қолган собиқ Совет республиклари ўз пулларини чиқариш ус...
- 12:16АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси: “Ўзбекистон юқори огоҳлик ҳукм сураётган давлат”
АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси (Fund for Peace, FFP) нодавлат ташкилоти Foreign Policy журнали билан ҳамкорликда Fragile States Index 2015 рейтинги натижаларини эълон қилди. Мазкур рейтинг дунё мамлакатларидаги барқарорлик даражасини тадқиқ этишга қаратилган. FFP рўйхатидан 178 мамлакат ўрин олган бўлиб, рўйхатдаги давлатлар барқарорлик даражасига кўра бир неча гуруҳга бўлинган: дастлабки гуруҳ “Жуда юқори таҳдид” деб аталиб, унга Жанубий Судан, Сомали, Марказий Африка Республикаси, Судан киритилди....
- 06:06Ўзбеклар учун носвой даромад манбаи бўлиши мумкин, аммо қозоқлар ишимизни бузмоқдалар
Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари департаментининг матбуот хизмати хабар беришича, бу Департаментнинг Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилояти ходимлари маҳаллий милиция билан биргаликда операция ўтказиб, 22 июнь куни Ўзбекистон фуқароси ҳайдаб кетаётган Мерседес-Бенц автобусидаги 228 та коробкада 7740 кг носвой топишибди. Бу автобус вақтинчалик ушланибди. Ҳайдовчи ҳам ушланган бўлса керак, аммо Казинформнинг хабарида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмайди. Омадсиз халқ эканмиз, дейди мухбири...
22:25Ўзбекистон футбол терма жамоаси мураббийи ишдан олинди
Бир қанча халқаро ўйинларни бой берган, ўзбек футболининг рейтинги тушиб кетишига сабаб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов лавозимидан четлатилди. Унинг ўрнига Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устози Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббийлар Кенгаши йиғилиши президент Ислом Карим томонидан тайинланган Миржалол Қосимовнинг мувафаққиятсиз ўйинлари таҳлил қилинган ва унинг истъефо сўраб берган аризаси қондирилган. ...
07:15Тожик аслли Ислом Карим Ўш воқеалари бўйича яна ўзбекларга хиёнат қилди, қирғиз фашистларини оқлашга интилди
Ўшлик ўзбек ўқувчимизнинг Қирғизистонда қирғиз ва рус тилларида иш юритадиган gezitter.org сайтида 17 июнда берилган хабарига асосланиб бизга билдиришича, Ўзбекистоннинг тожик аслли Президенти Ислом Карим шу йил 12 июнь куни Тошкентда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашар экан, 5 йил аввал қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқиши, ўзбек қиз-аёлларини подалашиб зўрлаши, 3 кунда 300 ўзбекнинг ваҳшийларча ўлдирилиши билан тугалланган воқеаларни ҳам икки гапнинг орасида тилга олиб ўтиб, қирғиз ф...
- 23:02Жиззахлик йигит Америка фуқароси бўлган ўзбек аёлини ўлдирибди, бундай воқеалар бизда аввал ҳам бўлган, қозоқларда бошқача
“Тошкент оқшоми” газетасида чоп қилинган суд очеркига кўра, кекса америкалик ўзбек аёлни талончилик мақсадида ўлдирган 24 яшар жиззахлик Раҳматжон Ёқубов узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд очеркида йигитнинг 40 ёшли Зарифа исмли аёл билан бирга яшаб келгани, аёл унга америкалик бойвачча холаси келганини айтиб, унинг пулларини ўзлаштириб олишни таклиф қилгани таъкидланган. Аёлнинг маслаҳати билан йигит кекса Мамлакат Соли исмли аёлнинг уйига бостириб кириб, уни ўлдирган ва уйдан 7 ми...
- 22:09Ўзбекистон фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари борасида даврий ҳисобот топширади
Ўзбекистон ҳукумати шу йилнинг 8-9 июль кунлари БМТнинг Женевадаги инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги сессия давомида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пактнинг бажарилиши юзасидан даврий ҳисобот тақдим этади. Маълумотларга кўра, бу даврий ҳисоботни ҳам мамлакатнинг халқаро доиралардаги бош масхарабози Акмал Саид топширади. Мазкур анжуманга Ўзбекистондан ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам чақирилган. Дунёнинг 168 давлати БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1966 йилда қабул қилиниб, 1976 йилда кучга кирган уш...
21:36Долларнинг қиймати Ўзбекистонда яна ошди
Ўзбекистон Марказий Банки 2015 йил 23 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 63 тийинга қимматлашиб, 2 минг 550 сўм 85 тийинни ташкил этди. Евро янги курсга кўра, 20 сўм 81 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 883 сўм 89 тийинга тенгла...
- 20:52Ўзбекистон Испаниядан ҳарбий самолётлар харид қилмоқда, нега Ислом Карим олқишланмаяпти?
Бу ҳақда ёзган маҳаллий веб нашрларга кўра, Ўзбекистон Испаниядан C295W маркали ҳарбий-транспорт самолётларини келтирмоқда. Мазкур ҳарбий учоқлар Севильядаги Airbus Defence and Space (ADS) авиасозлик ширкатида ишланган. С295W маркаси 2 йил аввал Мадридда илк бор тақдим қилинган С295М ҳарбий-транспорт самолётининг сўнгги авлоди ҳисобланади. Ўзбекистон бундай учоқларнинг тўрттасини харид қилмоқда, аммо Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бунга расман изоҳ бергани йўқ. Бир неча йил аввал Ўзбекистон ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Холдаров Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...