24 October 2015
13:10 - Бечора Пути: Россия ҳарбий соҳа ҳаражатларини оширмоқда, бошқа соҳаларга камайтирмоқда
Рус ахборот воситалари 2016 йилда Мудофаа вазирлиги учун ажратилган пул Давлат бюджетининг 19,6 фоизига тенг, яъни 3,14 трлн рубль бўлишини билдирдилар. Бу ўтган йилгига нисбатан 25,5 млрд рублга кўп экан.

Айни замонда, масалан, таълим соҳаси учун ажратилган пул 9,4 фоизга камайтирилади ва 404,89 млрд рубль бўлади. Ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошлари учун ажратиладиган пул миқдори ҳам 33,3 млрд рублга камайтирилади.

Ғарбнинг снкциялари ва нефтнинг нархи кескин тушиб кетиши натижасида Россиянинг иқтисоди оғир аҳволда экан, ҳарбий соҳа учун ҳаражатларни кўпайтириб, бошқа соҳалар учун камайтираётган Россия Президенти Владимир Путинни “бечора” дейиш ўринлидир, дейди мухбиримиз. Чунки, у армияни кучайтириш ва Ғарбга тиш кўрсатиш билан ўзининг ғариб аҳволини яширмоқчи.

Бу йўл билан қисқа муддатли муваффақиятларга эришиш мумкиндир, аммо узоқ муддатли иқтисодий тушиш натижасида Россиянинг келажаги хавф остида қолади. Ҳозир руслар Қрим расман, Донбас феълан Россияга қўшиб олинганидан маст бўлиб, иқтисодий аҳволлари ёмонлашаётганига кўз юммоқдалар. Аммо, ахир бир кун норозилик тоғараси тўлиб тошиб, Путин ёки унинг вориси бошқарув тизгинини қўлдан чиқаргач, Россия Федерацияси парчаланади.