Кундалик хабарлар - 30 October 2015
09:34АҚШ, Россия, Туркия ва Саудия Венеда Сурия масаласини муҳокама қилдилар, бугун уларга бошқалар ҳам қўшилади, Жон Керри Самарқандга қачон келади?
Тўрт давлат - АҚШ, Россия, Туркия ва Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазирлари кеча Австрия пойтахти Венада Суриядаги сиёсий-ҳарбий кризисни муҳома қилдилар, дейилади “Новости” агентлигининг “сиёсий-ҳарбий кризис” ибораси ишлатилмаган хабарида. Бугун музокаралар кенгайтирилган форматда, яъни Миср, Эрон, Ироқ ва Ливан вазирларининг иштиркида давом эттирилар экан. Уларга БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ҳам қўшилиши билдирилди. Кечаги учр...
08:06АҚШ Сенатида Озорбайжонда инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган фойдасиз тинглов бўлди
Авваламбор эслатиш керакки, АҚШ Конгрессининг қуйи ва юқори палаталари комитетларида ёки комитетлар ташқарисида маълум бир мавзу бўйича бу мавзуни яхши биладиган одамларнинг фикрлари эшитиладиган мажлисларни “тинглов” дейишади. Тингловда қарор қабул қилинмайди, конгресс аъзоларига мавзу бўйича маълумотлар берилади. Озорбайжонда мухолифатга яқинлиги билан танилган Турон агентлиги хабар қилишича, 28 октябрь куни Сенатда шундай тингловлардан бири бўлиб ўтган. Биронта сенатор ҳам иштирок этмаган...
07:22Мустафа Жамилўғли: Россия Қримга яна русларни кўчириб келмоқда
Кеча Киевда УНИАН агентлигида Украина парламенти Олий Раданинг инсон ҳуқуқлари, миллий озчиликлар ва миллатлараро муносабатлар комитети раисининг ўринбосари Георгий Логвинский ва шу комитетнинг аъзоси, қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли матбуот-конференцияси ўтказдилар ва Қримда Женева конвенциясини бузиш ҳоллари жуда кўп бўлаётгани, бу ерга русларни кўчириб келиш уюштирилаётганини гапирдилар. Мустафа Жамилўғли ҳозир Россиянинг сиёсати Қримни биринчи марта босиб олиш пайтидаги каб...
22:27Масхарабозлик: Тошкентда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилганмиш
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг мафкурасини тарғиб қилиш билан шуғулланган 16 киши мирашаблар тарафидан ушланганини хабар қилмоқдалар. Тинтув пайтида уларнинг уйида экстремистик китоблар топилган эмиш. Бу 16 киши ҳибсга олинибди, уларга қарши жиноий иш қўзғатилибди. Расмда ўша китоб ва китобчалардан баъзиларини кўриб турибсиз. Бу китобларнинг экстремистлиги нимадан иборат эканл...
21:47Туркия навбатдан ташқари парламент сайловлари аарфасида экан, ҳеч бир партия якка ўзи ҳокимиятга келолмаслиги кўринмоқда
Маълумки, шу йил 7 июнда ўтказилган парламент сайловларида 4 та партия парламентга, яъни Туркия Буюк Миллат Мажлисига кирган ва уларнинг 550 кишилик парламентдаги депутатлари сони қуйидагича бўлган эди: АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси – 258 ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 132 МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 80 ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси – 80 Бир неча ойлик музокаралардан кейин кўпчлик коалицияси тузиб бўлмади ва Президент Ражаб Эрдўғоннинг таклифи би...
15:20Абдурашид Дўстим толибларга кучини кўрсатмоқда, аммо ўзбек миллатининг аҳволи жаҳон бўйича аянчли
Русларнинг Интерфакс агентлиги манба кўрсатмасдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ҳукуматининг расмий ҳарбий кучлари тарафидан Туркманистон билан чегарадош Форёб вилоятининг Гормач туманида қуршовда қолган афғон аскарларини озод қилиш вақтида Толибоннинг 140 жангариси ўлдирилган. Гормач 10 кун аввал Толибон таарфидан босиб олинган ва бу туман полицияси бошлиғи Абдул Мажид Гилембофи ўлдирилган эди. “Ҳаракат”нинг афғонистонлик мухбири аввал хабар берганидек, ўзбекларнинг Афғонисто...
08:20Рефат Чубаровни ҳибсга олиш учун Қримга киришга рухсат беришди
Қрим Россия тарафидан босиб олингандан кейин, бунга қарши чиққан қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли ва Қримтатарлар Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровга Россияга кириш Москва тарафидан 5 йилга тақиқланган эди. Ҳамма тушунардики, ҳозир бу икки лидер Россияга боришни ўйлаётгани ҳам йўқ, Москванинг мақсади уларни Қримга киритмаслик. Ҳозир Москвага кўра, Қрим Россиянинг бир қисми бўлгани сабабли, Москванинг тақиқи туфайли улар Қримга 5 йил киролмайдилар. Аммо, кеча қизиқ воқеа юз...
- 07:39Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масхарабозлик билан, журналистларимиз жиноят қилиш билан ҳам овора
Ўзбекистон режимининг қўғрчоқ ахборот воситалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тарқатаётган маълумотларни ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилиб масхарабозликка, аслида, аҳолига нисбатан қилинаётган жинотларга шерик бўлмоқдалар. ЖиноятнМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масхарабозлик билан, журналистларимиз жиноят қилиш билан ҳам овора инг асосида халқни алдаш ётади. Бу вазирлик ҳар йили 1 миллионга яқин янги иш ери яратилганини гапиради. Шундай экан, мустақи...
- 07:19Совуқ уруш давом этмоқда, аввал баҳона Украина эди, энди Сурия ҳам қўшилди, Туркиянинг боши дардда
Бир йил аввал хабарларнинг марказида Украина турарди, энди Сурия турибди. Ҳар куни Сурияда ўз манфаати бор давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари асосан телефон орқали музокаралар олиб бораяптилар. Уларнинг моҳияти хабарларда айтилмайди, чунки музокарачилар журналистларга умумий гаплар айтиш билан чекланмоқдалар. Вазирларнинг шахсий учрашувлари ҳам бўлмоқда. Лекин ҳамма биладики, Россия ва Эроннинг мақсади ўзларига дўст бўлган Башар Асадни Сурия раҳбари сифатида сақлаб қолиш, иккинчи тарфнинг мақса...
02:08Ўзбекистон Интернет эркинлиги бўйича ҳам рўйхатнинг охирида
Маълумки, АҚШдаги машҳур Freedom House ташкилоти ҳар йили жаҳон давлатларининг эркинлик даражасини ўлчар экан, Ўзбекистонни 10 та энг ёмон диктаторликлари ичига қўшарди. Кеча бу ташкилот жаҳоннинг 65 мамлакатида Интернет эркинлиги даражасини эълон қилди. Аслида, буни эркинсизлик даражаси деса ҳам бўлади. Чунки, тўла эркинлик бор бўлган мамлакатларнинг рейтинги 0 билан, бутунлай эркинлик йўқларники 100 билан белгиланган ва давлатлар 3 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ – эркин мамлак...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...