23 October 2015
02:32 - Абдурашид Дўстим толибларга қарши “Қилич” операциясини шахсан ўзи бошқармоқчи, ўзбекдан чиққан 53-54-чи ҳаромийлар жавоб берадиган кунлар яқинлашмоқда

Афғонистоннинг шимолидаги асосан ўзбеклар яшайдиган вилоятлардан хабар берган мухбиримизга кўра, ўзбекларнинг Афғонистондаги миллий лидери, Афғонистон Президентининг биринчи ўринбосари, яъни феълан вице-президент Абдурашид Дўстим мамлакатнинг шимолидаги Жавзжон вилоятининг Ҳамоб туманига келиб, толибларга қарши “Қилич” операциясини шахсан ўзи бошқармоқчи.

Ҳамоб тумани Туркманистон билан чегарадош. Шу кунларда “Қилич” операцияси доирасида Толибоннинг 25 жангариси ўлдирилган, 15 таси яраланган, 13 таси асрга олинган.

Шубҳа йўқки, Абдурашид Дўстим бу ерда ҳам ғалаба қозонади. Толибон тарафдори бўлиб, ўзбекларга нисбатан хоинлик қилган “Эрк” партиясининг собиқ раиси, 53-54 лақабли Салой Мадаимн ва унинг “Озодлик” радиоси ўзбек хизматидаги ҳаромий тарафдорлари миллат олдида жавоб берадиган кун яқинлашмоқда, дейди тошкентлик мухбиримиз.