24 October 2015
16:06 - Туркия янги теракт арафасида, айбдор Абдураҳим Пўлатми?

Туркиянинг хавфсизлик ва истиҳборот органларига асосланиб тарақатлган хабарларга кўра, ИШИД Туркияда катта шов-шувларга сабаб бўладиган террористик ҳужумлар уюштириш учун 4 ўлимчи-террористни Суриядан бу мамлакатга юборган. У тўрт кишининг кимлиги ва сохта гувоҳномалари борлиги аниқланибди.

Уларнинг 3 нафари эркак, аммо бири аёл. Эркаклар 1983, 1993, 1995 йилда туғилган кишилар бўлиб, Туркиядаги “Тўқимачилар” номли террористик гуруҳнинг аъзолари экан. Энг қизиғи, 4-чи террорист - Қозоғистонда 1995 йили туғилган Валентина С. исмли аёл бўлиб, сохта гувоҳономада исми Юлдуз Бўзқурт деб кўрсатилган. Хабарларда унинг асл миллати тилга олинмайди

Бу ўлимчи-террористлар учоқ, кема ёки кўп одам йиғилаган жойда ўзларини-ўзлари портлатиш хусусида топшириқ олган эмишлар.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, «Бирлик» Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага шу йил бошида йўллаган мактубида ислом терроризмининг илдизлари исломнинг хато тушунчаларида эканлигини айтиб, ислом терроризмининг кейинги маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлишини урғулаганди. Исломчи террористлар бу башоратнинг тўғрилигини исботлаш учун Туркияни нишонга олган бўлсалар-а? Унда ҳамма айб башоратчида бўлмайдими?