25 October 2015
12:50 - Қозоғистонда давлат хизматчилари чет эллик фуқароси бўлолади, навбат Ўзбекистонга

Казинформ агентлиги Давлат хизмати ва коррупцияга қарши туриш ишлари бўйича Агентлик раиси Саян Аҳметжоновга асосланиб хабар қилишича, 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматидаги лавозимларга чет эл фуқаролари таклиф этилиши мумкин. Мамлакат Сенати бу хусусдаги қонунни 2 кун аввал қабул қилибди.

Бу қонунга кўра, дейди Саян Аҳметжонов, мамлакат тарихида биринчи марта давлат хизмат лавозимларга чет эллик менежерларни тортиш мумкин. Аммо, уларнинг мақоми давлат хизматчиси эмас, контракт бўйича давлат хизматчиси вазифасини бажарувчи бўлади. Бундай лавозимларга тажрибали чет эллик менежерлар Кадрлар сиёсати бўйича миллий комиссиянинг қарори билан тайинланади.

Бу каби қонун тезлик билан Ўзбекистонда ҳам қабул қилиниши, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини тушунмайдиган, уни тузатишни ҳаёлига ҳам келтирмайдиган давлат ва ҳукумат раҳбарлари чет эллик менжерлар билан алмаштирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, чет элда йиллардан бери яшаб келаётган ва ўша ердан туриб Ўзбекистоннинг касаллигига тўғри диагноз қўйган ва ечим йўлларини ҳам кўрсатиб бераётган ўзбек мухолифатчиларини чет эллик менежер деб ҳисоблайдиган қонун ҳам керак. Шундай қилинса, ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигига ўзбекларга нисбатан душманларча сиёсат олиб бораётган тожиклар режими қонунга асосланган тинч йўл билан алмаштирилади.

Акс ҳолда мамлакат қонли воқеалар гирдобига тортилиши муқаррар. Чунки, ўзбеклар миллионлаб миллатдошлари на ижтимоий, на ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда чет элларда мардикорчилик қилувчилар подаси бўлиб қолаверишига, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар камлигига, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишига узоқ чидай олмайдилар. Расмга қаранг, Ислом Карим айнан шуларни ўйламаяптими?