25 October 2015
05:27 - Кеча шиалар Ашурани нишонладилар ва Ислом динида бирлик йўқлигини намойиш қилдилар
Ашура ҳақида ривоятлар кўп. Уларнинг биринчисига кўра, Ашура - Муса пайғамбар раҳбарлигидаги яҳудийлар уларни тақиб қилаётган Фараон аскарларидан қутилган кундир. Муҳаммад пайғамбар мусулмонлар яҳудийлардан ҳам кўпроқ Мусага содиқ эканликларини кўрсатиш учун Ашарани улардан ҳам кенгроқ нишонлашлари кераклигини гапирган. Унинг бу гаплари ҳадисларда ҳам бор.

Аммо, шиалар Муҳаммад пайғамбарининг набираси, айни пайтда куёви бўлган имом Ҳусайиннинг 680 йил 10 октябрда Кербела шаҳри учун уруш пайтида ваҳшийларча ўлдирилган кунини Ашура сифатида нишонлайдилар. Келендардаги ўзгаришлар туфайли, бу кун бу йил 24 октябрга тўғри келибди.

Эрон, Озорбайжон, Афғонистон, Тожикистон, Ливан ва бошқа давлатларда яшайдиган шиалар бу кунни ўзига ўзи азоб бериш куни сифатида нишонлайлар, ўзларига тан жароҳатлари бериб, имом Ҳусайн билан бирга эканликларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Имом Ҳусайинни Фараон аскарлари эмас, Муҳаммад пайғамбарга содиқ қолган суннийлар ўлдирганини инобатга олсак, шиалар Ашурани нишонлаши - Ислом динида бирлик йўқлигининг кўрсатгичидир.

Ҳозир Россия мусулмонларнинг бу ақлсизлигидан фойдаланиб, Яқин Шарқда ўз ҳокимлигини ўрнатмоқчи. Ислом дунёси дунёвийлик принципини қабул қилмас экан, мусулмонларни Путин каби лақиллатиб юрадиганлар чиқаверади.