29 October 2015
02:08 - Ўзбекистон Интернет эркинлиги бўйича ҳам рўйхатнинг охирида

 


Маълумки, АҚШдаги машҳур Freedom House ташкилоти ҳар йили жаҳон давлатларининг эркинлик даражасини ўлчар экан, Ўзбекистонни 10 та энг ёмон диктаторликлари ичига қўшарди.

Кеча бу ташкилот жаҳоннинг 65 мамлакатида Интернет эркинлиги даражасини эълон қилди. Аслида, буни эркинсизлик даражаси деса ҳам бўлади. Чунки, тўла эркинлик бор бўлган мамлакатларнинг рейтинги 0 билан, бутунлай эркинлик йўқларники 100 билан белгиланган ва давлатлар 3 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ – эркин мамлакатлар, иккинчи гуруҳ – қисман эркин ва учинчи гуруҳ - эркин бўлмаган мамлакатлар.

Мана шу рўйхатдаги баъзи мамлакатларнинг рейтинглари.

Эркин мамлакатлар – 18 та:

Ирландия – 6
Эстония – 7
Канада - 16
Германия – 18
АҚШ – 19
...
Гуржистон -24
...
Арманистон - 28
Кения - 29
Бразилия – 29

Қисман эркин мамлакатлар – 28 та:

Колумбия - 32
Нигерия – 33
Жанубий Корея – 34
Қирғизистон - 35
....
Озорбайжон - 56
Венесуэла - 57
Туркия – 58

Эркин бўлмаган мамлакатлар – 19 та:

Қозоғистон – 61
Миср – 61
Россия – 62
...

Ўзбекистон – 78
Куба - 81
Эфиопия – 82
Сурия – 87
Эрон – 87
Хитой – 88

Рўйхатга Европанинг Скандинавия ва Шарқий Европа мамлакатлари, Осиёнинг Туркманистон, Афғонистон, Бангладеш ва Монголия мамлакатлари, Африканинг кўпчилик мамлакатлари ва Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатлари умуман киритилмаган.