30 October 2015
09:34 - АҚШ, Россия, Туркия ва Саудия Венеда Сурия масаласини муҳокама қилдилар, бугун уларга бошқалар ҳам қўшилади, Жон Керри Самарқандга қачон келади?

Тўрт давлат - АҚШ, Россия, Туркия ва Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазирлари кеча Австрия пойтахти Венада Суриядаги сиёсий-ҳарбий кризисни муҳома қилдилар, дейилади “Новости” агентлигининг “сиёсий-ҳарбий кризис” ибораси ишлатилмаган хабарида.

Бугун музокаралар кенгайтирилган форматда, яъни Миср, Эрон, Ироқ ва Ливан вазирларининг иштиркида давом эттирилар экан. Уларга БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ҳам қўшилиши билдирилди.

Кечаги учрашув ҳақида ҳеч бир тафсилотли хабар йўқ. Аммо, Россия вазири Сергей Лавровнинг қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “Москва Сурияда ҳокимиятни алмаштирш масаласини муҳокама қилмаяпти”. Жон Керри эса, “ҳар доим оптимистик бўлиш кераклигини” айтган.

Биз ўзбеклар учун ҳамма нарсадан ҳам қуйидаги саволнинг жавоби муҳим: “Маракзий Осиё бўйича сафарини 28 октябрда бошлаши айтилган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри қачон бу сафарини амалда бошлайди ва қачон Самарқандга келади?” Ахир докторлар Ислом Каримнинг ўтидан бўтидан шишириб ва бўяб, уни Керри билан учрашувга тайёрлашлари керак-ку.