29 October 2015
21:47 - Туркия навбатдан ташқари парламент сайловлари аарфасида экан, ҳеч бир партия якка ўзи ҳокимиятга келолмаслиги кўринмоқда

Маълумки, шу йил 7 июнда ўтказилган парламент сайловларида 4 та партия парламентга, яъни Туркия Буюк Миллат Мажлисига кирган ва уларнинг 550 кишилик парламентдаги депутатлари сони қуйидагича бўлган эди:

АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси – 258

ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 132

МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 80

ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси – 80

Бир неча ойлик музокаралардан кейин кўпчлик коалицияси тузиб бўлмади ва Президент Ражаб Эрдўғоннинг таклифи билан парламент навбатдан ташқари сайловлар тайинлади. Сайловлар 1 ноябрь кури бўлади.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш билан шуғулланадиган KONDA ташкилоти ўтказган сўровномаларга кўра, 1 ноябрдаги сайловларда яна ўша 4 партия парламентга киради ва улар оладиган овозларнингфоизи қуйидагича бўлади:

АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси – 41,7%

ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 27,9%

МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 14,2%

ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси –13,8%

Демак, партиялар янги парламентда ҳам тахминан ҳозиригидек ўринга эга бўладилар, ҳеч бир партия парламентда кўпчилик ташкил қилолмайди, якка ўзи ҳукумат қуролмайди, яна коалиция тузиш ҳаракатлари бошланади.