Кундалик хабарлар - 03 November 2015

  • 21:21Ўзбекистоннинг 2016 йилги давлат бюджети 16 миллиард АҚШ долларига яқин бўлади, бу пул билан ўзбеклар ҳаёт кечиролмаслиги аниқ

    Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўра, мамлакатнинг 2016 йилги бюджети деярли 43 триллион сўм, АҚШ доллари нисбатида расмий курс билан 16 миллиард, “қора бозор” курсида эса 8 миллиард АҚШ долларигача бўлади. Ўзбекистоннинг 2016 йил бюджети камомади 2,2 триллион сўм миқдорида тахмин қилинмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, бу мамлакат ялпи ички маҳсулоти башорат қилинаётган ҳажмининг1 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон Парламентига тақдим этилган бюджет лойиҳасида қайд этили...

  • 20:12Андижон вилоятида бир даста, Тошкент вилоятида битта миршаббоши янгиланди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашрига кўра, Андижон вилоятининг бир қанча туманларига янги миршаббошилар тайинланди. Хусусан, подполковник Хайрулло Қодиров Балиқчи тумани ИИБга, подполковник Санжар Жабборов Олтинкўл тумани ИИБга, подполковник Абдувоҳид Иброҳимов Улуғнор тумани ИИБга, подполковник Ботиржон Ҳамидов Хўжаобод тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланган. Нашрга мувофиқ, подполковник Маҳамадали Исмоилов Тошкент вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини ...

  • 19:06Ислом Карим Кремлга таъзия йўллади, ўзбеклар Россия элчихонасига ростдан ҳам гул олиб келишмоқдами?

    Қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Россия президенти Владимир Путинга Мисрда Россия самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан ҳамдардлик билдирди. 3 кун аввал юз берган авиаҳалокатда «Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург» 9268 рейси билан учаётган А321 самолёти бортида бўлган 217 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлганди. 1 ноябрь куни эса Россияда уларнинг хотирасига мотам эълон қилинди. Уч кундирки, Тошкент аҳолиси шанба куни Мисрнинг Син...

  • 16:41Нурсултон Назарбой Лондонда, Ислом Карим Тошкентдаги инида

    Қозоғистон ахборот воситалари мамлакат Президенти Нурсултон Назарбой бугун расмий ташриф билан Буюкбритания ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигига келганини билдирдилар. Табиий у Қиролликнинг пойтахти Лондонга келди. Нурсултон Назарбой Қиролича Елизавета II, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон ва бу ердаги буюк компанияларнинг раҳбарлари билан учрашади. Қозоғтистон Президенти жуда кўп чет эл сафарларида бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас, дейди мухбиримиз. У ҳамма ерда катта бизнесс эгалари би...

  • 10:48АҚШ Давлат Департаменти Жон Керри ва Ислом Карим учрашуви пайти юз берган нохуш воқеани ўрганиш билан шуғулланмоқчи

    Reuters агентлиги АҚШ Давлат Департаментининг матбуот котибига асосланиб билдиришича, Жон Керри билан Ислом Каримнинг Самарқанддаги учрашуви пайтида Ислом Каримга Ўзбекистонда инсон ҳақларининг топталаши ҳақида савол берган америкалик журналист ташқарига ҳайдаб чиқарилгани Давлат Департаменти тарафидан текширилади. Ўша пайтда олинган расмларга кўра, хавфсизлик хизматчиси журналистларни Жон Керри ва Ислом Карим учрашуви бошланган хонадан чиқариб юбораётган пайтда журналистлардан бири бақириб Исл...

02 November 2015
  • 22:17Reuters агентлигига кўра, АТПнинг ғалабасини оқибатлари Туркия учун ҳам, минтақа учун ҳам, балки, Европа, Россия ва АҚШ учун ҳам оғир бўлади, аммо “Бирлик” лидери бироз бошқача ўйлайди

    Табиий, дунёда машҳур Reuters агентлигининг сайтида бугун эълон қилинган мақолада гап исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси кеча парламент сайловларида эришган ғалаба тўғрисида гапирилмоқда. Бу партиянинг якшанба куни эришган ғалабаси - 1923 йилда ташкил этилган дунёвий Туркия Республикасининг асосчилари ҳам тушунмайдиган нарса бўлади, дейилади мақолада. Ваҳолангки, Эрдўғон ва унинг партияси ўтказаётган ислоҳотлар аввал Ғарб тарафидан парагматик деб олқишланган ҳамда сиёсий ислом демокр...

  • 19:57Даҳшат: Бу йилнинг ўзи Германияга 600 минг қочқин келибди, улар асосан мусулмонлар, Исломда ислоҳотлар қилинмагунча Ислом дунёси қашшоқликдан чиқолмайди

    Жаҳон ахборот воситалари Германия канцлери Ангела Маркелнинг бу йилнинг 9 ойида Германияга 600 минг қочқин келганини, йил охиригача уларнинг сони 1 миллионга чиқишини айтмоқда. Ангела Маркел бунинг қаршисида чегараларни ёпиш ҳақида эмас, қочқинларни жойлаштириш ҳақида ўйлаш ва ишлаш кераклигини урғулаган. Маълумки, 25 октябрда Брюсселда ўтказилган ЕИ саммитида ҳам айнан шу масалаларни ўйлашди ва иш қилишди, ҳамма мамлакатларга қанчадан қочқин олиш кераклиги ҳақида квоталарҳам белгилашди. Аммо...

  • 18:49Жон Керри бугун Қозоғистонда нафақат Президент, Бош вазир билан ҳам учрашди, Ўзбекистонда бунақа бўлолмайди

    Самарқанддан Остонга келган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри бугун Президент Нурсултон Назарбой ва Бош вазир Карим Масимов билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказди. Нурсултон Назарбой билан учрашув ҳақидаги расмий хабар Карим Масимов билан учрашув ҳақидаги хабардан бироз катта. Аммо, иккаласи ҳам умумий гаплардан иборат бўлиб, Жон Керри нима чун Марказий Осиёга, жумладан, Қозоғистонга келди, деган саволга жавоб йўқ. Жавоб аввалги хабаримзагидек бўлса керак. Яъни, Жон Керри Европада Суриядаги аҳволни...

  • 17:21«Эзгулик» Жамияти Сирдарё вилоят фаолларидан Ислом Каримга мурожаатнома

    Ўзб.Респ.Президенти И.А.Каримовга Ўзб.Респ. Бош Прокурори И.Б.Абдуллаевга М У Р О Ж А А Т Н О М А (Назорат тартибда иккинчи бор) Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Ихтиёр Бахтиёрович, аввало сизларни ўта маъсулиятли лавозимга қайта сайланиб, тайинланганлигингиз муносбати билан Ўзбекистон Инсон Хуқулари «Эзгулик» жамияти фаоллари беғараз ҳамда холисона қутлайди. Мазкур мурожаатни ёзишга ундаган омил - эшитишимизча Сизнинг ҳафтани тегишли к...

  • 13:19Кеча Cамарқандда Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида нима бўлди?

    Самарқандда АҚШ ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари йиғилиши аввалдан эълон қилинган эди, айнан шундай бўлди. АҚШда бу учрашув ҳақида хабар ҳам тарқатилмаган бўлса керак, аммо Марказий Осиё давлатларининг ахборот воситалари ҳам бу воқеага катта эътибор бераганлари кўринмайди. Йиғилишда келишилган бўлса керакки, ҳамма хабарлар бир хил. Уларда ўта қисқа шаклда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Ер...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону