03 November 2015
21:21 - Ўзбекистоннинг 2016 йилги давлат бюджети 16 миллиард АҚШ долларига яқин бўлади, бу пул билан ўзбеклар ҳаёт кечиролмаслиги аниқ
Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўра, мамлакатнинг 2016 йилги бюджети деярли 43 триллион сўм, АҚШ доллари нисбатида расмий курс билан 16 миллиард, “қора бозор” курсида эса 8 миллиард АҚШ долларигача бўлади. Ўзбекистоннинг 2016 йил бюджети камомади 2,2 триллион сўм миқдорида тахмин қилинмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, бу мамлакат ялпи ички маҳсулоти башорат қилинаётган ҳажмининг1 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон Парламентига тақдим этилган бюджет лойиҳасида қайд этилишича, 2016 йилда бюджетнинг даромад қисми 40,5 триллион сўм (ЯИМнинг 18,4 фоизи даражасида), чиқим қисми 42,7 триллион сўм (ЯИМнинг 19,4 фоизи даражасида) режаланган.

Таққослаш учун айтиш керакки, мазкур маблағ Испаниянинг “Реал”, “Барселона” ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клублари бюджетига тенгдир. Ўзбеклар бундай бюджет билан ҳаёт кечиришлари мумкин эмас, яхшиямки чет элларда қуллардек ишлаётган ва Ўзбекистондаги оилаларига пул юбораётган ватандошларимиз бор.