03 November 2015
20:12 - Андижон вилоятида бир даста, Тошкент вилоятида битта миршаббоши янгиланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашрига кўра, Андижон вилоятининг бир қанча туманларига янги миршаббошилар тайинланди. Хусусан, подполковник Хайрулло Қодиров Балиқчи тумани ИИБга, подполковник Санжар Жабборов Олтинкўл тумани ИИБга, подполковник Абдувоҳид Иброҳимов Улуғнор тумани ИИБга, подполковник Ботиржон Ҳамидов Хўжаобод тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланган.

Нашрга мувофиқ, подполковник Маҳамадали Исмоилов Тошкент вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.