Кундалик хабарлар - 28 January 2016

  • 23:09Дунёнинг диққат марказида Сурия масаласи бўйича эртага Женевада ўтказиладиган музокаралар турибди, аммо улар натижасиз тугашининг эҳтимоллиги катта

    Reuters агентлиги БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистурaга асосланиб билдиришича, 29 январда Женевада Сурия масаласи бўйича анча вақтдан бери гапириб келинаётган музокаралар бошланади. Бу ҳақда умумий фикрга келиш учун АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кўп марта телефон орқали гаплашдилар. Жон Керри бу масалани муҳокама қилиш учун махсус Европага келди, шахсий учрашувлар ўтказди, жумладан, Сергей Лавров билан ҳам. Женевадаги музокараларда АҚШ,...

  • 21:11АҚШда машҳур “Оскар” кино-мукофоти атрофида жанжал: Номзодлар ичида қора танлилар йўқлигидан қора танлилар ғазабда

    1929 йилдан бери Лос-Анжелос шаҳрида ҳар йили февраль ойнинг охири – март ойининг бошларида дунёнинг энг машҳур “Оскар” кино-мукофотини топшириш маросими бўлади. Бу йил “Оскар” атрофида катта жанжал чиқди. Сабаб – бу йилги мукофотга номзодлар ичида қора танлилар йўқлиги. Бир қатор кино юлдузлари, улар ҳам қора танлилар, мукофот бериш маросимини бойкот қилишларини билдирдилар. Бу соҳанининг ишини яхши биладиганлар эса, жанжал ҳеч нарсани бузолмаслигини, мукофо...

  • 20:23Тожикча мусобақа: Ислом Карим қизини уй қамоғига ташлади, Имомали Раҳмон ўз идорасининг ижрочи раҳбари этиб тайинлади

    Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тожик раҳбарлари мунтазам ўзаро мусабоқалар ичида яшайдилар. Бир маҳаллар бу икки тожик Самарқанд кимники бўлиши керак деган масалада салк кам муштлашишгача боришган эди. Умрбод президент бўлиш маслаласида улар баробар кетмоқдалар Аммо, қизлари масласида Имомали Раҳмон ҳозирча олдинга чиқволди. Маълумки, Ислом Карим аввалига Фуҳуша лақаби билан тинилган қизи Гулнорани ўз ўрнига тайёрлаётган эди. Кейин нима бўлдию фикрини ўзгартирди ва қизини уй қамоғига ташлади. У...

  • 19:45Яшасин Ал-Хоразмий авлодлари: Фарғоналик фермер ҳар бир бош қуёндан ўртача 25 килограмм гўшт етиштиришга эришибди

    Айнан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлги томонидан тарқатилгани боис ҳам шубҳали бўлган бир хабарга кўра, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Водий қуён ҳамкорлик” агрофирмаси 7 йилдан бери қуён кўпайтириб, уларнинг ҳар бошидан 25 килограмм парҳез гўшт топшираётган экан. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахт бозорларига етказиб берилмоқда эмиш. – Қуёнчилик ҳам сердаромад соҳа, – дебди “Водий қуён ҳамкорлик” агрофирмаси раҳбари Бобур Насриддинов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиг...

  • 18:29Абдулазиз Комил Пекинда ШҲТнинг тожикистонлик Бош котиби билан учрашди

    Кеча Хитойга иш ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бугун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алим билан учрашгани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар қилинди. Масхарабозлик руҳидаги хабарда Абдулазиз Комилнинг ШҲТ Бош котибини лавозимига киришгани билан табриклагани, ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантиришда ШҲТ котибиятининг муҳим рол ўйнашини таъкидлагани баён этилади. Тожикистоннинг вакили ...

  • 02:22АҚШда асосий фоиз ставкаси оширилмади, Нью-Йорк фондлар биржаси ўпирилиб тушди, “Ҳаракат” яна ҳақ бўлиб чиқади

    Бу мамлакатда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида 9 йил ичида биринчи марта қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизини, яъни расмий тилда "асосий фоиз ставкаси"ни номигагина, аниқроғи, 0,25 фоизга оширгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан, "Федерал Резерв АҚШ иқтисодиётидаги ўсишнинг барқарорлигига ишонмаётганга ўхшайди" деб ёзган эдик. Кейинги воқеалар “Ҳаракат”нинг фикри мутлақо тўғри эканлигини кўрсатди, Нью-Йорк фондлар би...

  • 01:05Америкалик тадқиқотчиларга кўра, Ал-Қоида ИШИДддан хавфлироқ эмиш, у бечоралар Абдураҳим Пўлатга қулоқ солишса эди, Ислом терроризмининг ҳақиқий хавфини тезроқ тушунишган бўларди

    Инглизларнинг The Independent газетаси икки АҚШлик ташкилот – Урушни Ўрганиш Институти (Institute for the Study of War) ва Америка Тадбиркорлик Институти (American Enterprise Institute) биргаликда ўтказган тадқиқотлар бўйича ҳисобат эълон қилганини билдирди. Ҳисобатга кўра, Ал-Қоидагининг Суриядаги бўлими Жабҳат ал-Нусра салафий-жиҳидчилар ичидаги энг ғоявий кучлиси бўлиб, Халифалик деб эълон қилиб бўлинган Ироқ-Шом Ислом Давлатидан, яъни ИШИДдан ҳам АҚШ ва Европа учун хавфлироқ эмиш. Газ...

27 January 2016
  • 21:32Ислом Карим учун кутилмаган хабар: Украина-Ўзбекистон эркин савдо битими у тарафдан тасдиқланди

    Украина Радаси Ўзбекистон билан 2011 йилда имзоланган эркин савдо битимини ратификация қилди. Мазкур битимда Украина ва Ўзбекистон ўртасида савдо режимини соддалаштириш, божхона тўловларини тўла бекор қилиш назарда тутилади. Битимга кўра, томонлар бир бирларини 2020 йил 31 декабрига қадар ўзаро бож тўловларидан озод қилишади. Мазкур битим қарийб 5 йил аввал тузилган бўлиб, уни ратификация қилиш Украинадаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарор эмаслиги ҳамда Ўзбекистон томонидан бир қанча ҳуқу...

  • 21:08Ўзбекистон коррупция даражаси пасайдими?!

    Дунёда коррупция муаммоларини тадқиқ этувчи Transparency International халқаро ташкилоти ўтган йил бўйича дунё мамлакатларидаги коррупция рейтингини эълон қилди. Бизнинг мамлакатимиз Ўзбекистон ўтган йилгига қараганда ўрнини бироз яхшилаб, 19 балл тўплаган (ўтган йилги кўрсаткич – 18 балл). Яъни, 168 давлат орасида 153-ўринни эгаллабди. Ўтган йили 166-ўринни эгалаганди, яъни ижобий кўрсаткич борга ўхшайди. Мавжуд режимнингқўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бщлган Кун. Уз веб нашри дарҳол б...

  • 20:41Ўзбекистондан Қобулга ўтаётган электр линияси толиблар томонидан қулатилди

    Афғонистонда толиб жангарилари Ўзбекистондан Қобулгача ўтувчи электр тармоғини портлатди. Натижада пойтахт Кобул ва Афғонистоннинг бир қатор вилоятлари аҳолиси худди ўзбекистонликлар каби электр энергиясидан маҳрум бўлишди. Бугун Бағлон вилоятида рўй берган портлашданг сўнг афғон расмийлари электр тармоғини бир неча кунда тиклай оладими-йўқми, буниси номаълум. Бағлон вилояти ҳокими Абдул Саттор Ўзбекистондан Қобулга ўтувчи электр линиясини қайта тиклашга кўплаб мутахассислар жалб қилинганини ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону