Кундалик хабарлар - 20 January 2016

  • 20:42Ниҳоят, икки тожик Ислом Карим ва Имомали Раҳмон келишувга эришди

    Ўзбекистон ва Тожикистоннинг темир йўл ширкатлари темир йўл орқали юк ташишда чегирмалар тизимини яратиш борасида келишувга эришган, деб ёзмоқда маҳаллий веб нашрлар. Бугун Тожикистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати нефть маҳсулотлари, алюминий ва алюминий қириндисини Қудуқли-Келес ва Қудуқли-Қорақалпоқ темир йўллари бўйлаб ташишда белгиланган тарнзит нархларини 15 фоизга туширгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Айни пайтда “Тожик темир йўли” ширкати ҳам Ў...

  • 20:09Жаҳон Банки Ўзбекистонннинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшмоқчи, бу яхши хабар

    Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер банк бундан буён ҳам Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди. Банкнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари бўлган бу одам Ўзбекистон президенти Ислом Каримга хат ёзибди. “Жаҳон Банки гуруҳи бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни юқори баҳолайди ва бундан буён ҳам мамлакат билан ҳамкорлик концепциясидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига ...

  • 19:49Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда фойдасиз музокаралар ўтказди

    Бугун хатқутимизга АҚШ элчихонасининг матбуот хизматидан келган хабарга кўра, 19 январь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал олтинчи АҚШ-Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга ташриф буюрган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини самимий кутиб олган. “Маслаҳатлашувлар доирасида делегация сиёсий ўзгаришлар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқ...

  • 16:09Покистонда навбатдаги исломий террористик ҳужум натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Бу мамлакатнинг Афғонистон чегарасига яқин Хайбер-Пахтунхва вилолятининг Чарсадда шаҳридаги Бача Хон университетига бугун эрталаб ҳужум қилган Толибон жагарилари қўлларидаги Калашников автоматлари билан тўғри келган одамни ўлдирабошладилар, дейилади Reutrs агентлигининг хабарида. Университетнинг хавфсизлик хизмати ходимлари билан жангарилар ўртасида ҳақиқий жанг бўлган, тезда бу ерга ҳукуматнинг хавфсизли кучлари ҳам етиб келган. Университет ўқувчилари, ўқитувчилари, хавфсизлик хизмати ходилари...

  • 15:10Евро ва доллар қаршисида рублнинг дабдаласи чиқмоқда

    Россиянинг Марказий Банки рублнинг евро ва долларга нисбатан эртага кучга кирадиган янги курсларини белгилади: $1 = 79,4614 рубль ва €1= 87,0341 рубль. Аммо, Мрсква биржасида рублнинг курси доллар ва еврога нисбатан бундан ҳам ёмон аҳволда: $1 = 80,017 рубль ва €1= 87,566 рубль. Рублнинг бундай аянчли аҳволининг асосий сабабчиси нефтнинг нархидир. Масалан, Нью-Йорк биржасида WTI маркали нефтнинг бир барели нархи $27,51 га, Лондон биржасидаги ICE маркали нефтнинг нархи $27,97 га тушди. ...

  • 10:54Туркиядаги мухолифат партияси раисининг ўринсиз гапи: “Ҳеч кимда жасорат бўлмаса, Оллоҳдан қўрқмайдиган бизда жасорат бор”

    Туркия матбуоти, жумладан, бу мамлакатнинг энг катта“Миллиёт” газетаси Отатурк тарафидан яратилган ва ҳозир бош мухолифатчи бўлган Жумҳурият Халқ Партияси лидери Кемал Қиличдорўғлининг мамлакат парламентидаги ўз партиясининг фракцияси мажлисида Президент Ражаб Эрўғоннинг ўз инагурацияси вақтида айтган сўзларини эслатиб айтган қўйидаги гапларини “ўринсиз гап” деб баҳоламоқдалар: “У ўз гапларига содиқ қолмаса, унга номис ва шараф нималигини эслатиш менинг елкамга тушмоқда. Нимага менга тушаётганин...

19 January 2016
  • 21:31Ёмон хабарга яхши таҳлил: Ўзбекистон АҚШнинг “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига кириши мумкин, аммо бундай бўлмаслигига умид қиламиз

    "Известия" газетасининг ёзишича, АҚШнинг Кентукки штати сенатори Рэнд Пол ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига киритилиши мумкин. Агар Ўзбекистон бу рўйхатга кирса, фуқарорларимизнинг АҚШ визасини олиши яна ҳам қийинлашади. Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда АҚШ Конгрессида кўриб чиқилмоқда. Сенатор ишлаб чиққан чорада юқоридаги “жуда хавфли мамлакатлар” фуқаролари учун виза беришдан олдин уларни камида 30 кун мобайнида чуқур текшириш ва ушбу мамлакат...

  • 20:46Ўзбекистонда янги давлат бош санитар врачи ва Онкология марказининг янги раҳбари тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтган ва унда Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи тайинланган. Мамлакаат бош санитар врачи сифатида иш бошлаган одам Аъзам Абдуахатович Ибодуллаевдир. Вазирлик матбуот хизматига кўра, Республика онкология илмий марказига ҳам янги раҳбари тайинланган. Бу лавозимга ўтирган Мирзоғолиб Тиллашайхов шу пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий ти...

  • 20:09Ўзбекистон футболчилари Бразилия йўлланмасидан маҳрум бўлишди

    Бугун Ўзбекистоннинг футбол терма жамоаси 2016 йилда Бразилияда бўладиган Ёзги Олимпиада Ўйинларига саралаш ўйинлари доирасида Яман футболчиларини мағлубиятга учратди. Аммо аввалги икки ўйинда Жанубий Корея ва Ироқ ўйинчиларидан мағлубиятга учраган терма жамоамиз навбатдаги Олимпиада Ўйинларига бориш имконидан маҳрум бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда ҳам Браазилиядаги футбол чемпионатига ўзбеклар фақат ҳакам билан иштирок этишган эди.

  • 19:20Қозоқлар ўша-ўша: Бир маҳалллар кинога олиш учун тайёрланган тошни топиб, унинг асосида қозоқ тарихини яратишмоқчи бўлганди, бугун бундан баттари бўлибди

    Улуғ Ватан Уруши йиллари Тошкент ва Олматага кўчирилган СССРнинг киночилари айнан шу шаҳарларда бир қатор яхши кинфильмлар яратишган. Олматда қандайдир тарихий кино олинаётган пайтда, қандайдир эпизод учун қадимий, гўёки устида қандайдир нарслар ёзилган тош керак бўлиб қолган. Усталар дарҳол бундай тош яратишган, яъни чўлда топилган битта тош устига ёзувга ўхшаган нарсалар ўйиб ёзишган. Кино олингач, ҳеч қандай қиймати бўлмаган тош ўша ерда қолиб кетган. Аммо, 20 йиллардан кейин у тошни кимдир к...