28 January 2016
19:45 - Яшасин Ал-Хоразмий авлодлари: Фарғоналик фермер ҳар бир бош қуёндан ўртача 25 килограмм гўшт етиштиришга эришибди
Айнан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлги томонидан тарқатилгани боис ҳам шубҳали бўлган бир хабарга кўра, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Водий қуён ҳамкорлик” агрофирмаси 7 йилдан бери қуён кўпайтириб, уларнинг ҳар бошидан 25 килограмм парҳез гўшт топшираётган экан. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахт бозорларига етказиб берилмоқда эмиш.

– Қуёнчилик ҳам сердаромад соҳа, – дебди “Водий қуён ҳамкорлик” агрофирмаси раҳбари Бобур Насриддинов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига. – 2009 йилда ташкил этилган хўжалигимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, наслли қуён зотларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Маълум бўлишича, фанда қуён 25 килограммгача гўшт қилши мумкинлиги айтилган. Қувалик фермерларнинг айнан шу рекордни кундалик нормага айлантира олгани билан ўзбеклар мағлурларнсалар бўлади, дейди мухбиримиз. Ҳеч бўлмаса, қуёнчиликда ўзимизни кўрсат олибмизку, ахир биз Ал Хоразмий, Ал-Беруний ва Улуғбекларнинг авлодларимиз.