27 January 2016
20:41 - Ўзбекистондан Қобулга ўтаётган электр линияси толиблар томонидан қулатилди
Афғонистонда толиб жангарилари Ўзбекистондан Қобулгача ўтувчи электр тармоғини портлатди. Натижада пойтахт Кобул ва Афғонистоннинг бир қатор вилоятлари аҳолиси худди ўзбекистонликлар каби электр энергиясидан маҳрум бўлишди. Бугун Бағлон вилоятида рўй берган портлашданг сўнг афғон расмийлари электр тармоғини бир неча кунда тиклай оладими-йўқми, буниси номаълум.

Бағлон вилояти ҳокими Абдул Саттор Ўзбекистондан Қобулга ўтувчи электр линиясини қайта тиклашга кўплаб мутахассислар жалб қилинганини айтди. Аммо бу ҳудуд толиблардан тозаланмаса, ҳокимнинг гапи Ўзбекистон раҳбарларининг гапи сингари қуруқ ваъдадан нарига ўтмайди.

Эслатиб ўтиш керакки, Қримни блокада қалиши ниятидаги кучлар Украинадан Қримга ўтаётган электр линиясида шунга ўхшаш портлашлар уюштирган ва Қримни бир неча кунга электр энергиясиз қолдиришган эди. Буни ҳамма Қримни блокада қилиш акцияси деб баҳолаганини унутмайлик.