Кундалик хабарлар - 15 March 2016

  • 20:13Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати зобити ўзини отиб ўлдирибди

    “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, шу йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Моддий-техникавий таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Игорь Пирожков хизмат кабинетида тўппончадан ўзини отиб ўлдирибди. МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун масъул бошқарма фаолияти бир неча ойдан бери тафтиш қилинаётган экан. Тахмин қилиш қийин эмаски, бутун мамлакатда бўлгани каби МХХ ҳам коррупция...

  • 19:19Жиззахда “Эзгулик” жамияти фаоллари йиғилишди, уларга офарин дейиш керак

    Бугун Жиззахда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бўлимларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова иштирок этди. Ҳуқуқ фаоллари бирмунча танаффусдан кейинги мажлисларида чиқишларини ўз-ўзини танқид ва фаолиятга таҳлилий баҳо бериш билан бошлашди. Хусусан, жамиятнинг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Гулнора Ахмедова, Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев, Тошкент вилояти бў...

  • 18:00Турк Дунёси: Анқарада Озорабайжон-Туркия Юксак Даражали Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг йиғилиши бўлди

    Бугун Анқарда ўтказилган Озорабайжон-Туркия Юксак Даражали Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши айнан бугун Бокуда ўтказилиши аввалдан режалаштирилган экан. Аммо, 13 март куни Анқарада 37 киши қурбон бўлган терактдан кейин Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев биринчилардан бўлиб Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонга телефон қилиб ҳамдардлик билдирган ва турклар билан елкама-елка туришга доим тайёр эканлигини намойиш қилиш учун Бокуда бўлиши керак бўлган учрашувни Анқарада ўтказишга чақир...

14 March 2016
  • 22:19Анқарадаги терактни курдларнинг ПККси уюштиргани айтилмоқда, икки террористдан бири ёш аёл эканлиги аниқланибди

    Кеча 37 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Анқарадаги теракт курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб баҳоланган про-коммунистик ПКК ташкилоти тарафидан уюштирилгани исботланди деса бўлади. Чунки, бомбали юк автомобилида ўзини ўзи портлатган 2 террористдан бири аввалдан ПККга аъзолиги билан танилган Чағла Демир исмли ёш аёл (расмда) бўлиб чиқди. Бу теракт иши бўйича 10 одам ушлангани ва яна 10 одам қидирилаётгани ҳукуматнинг расмийлари тарафидан билдирилди. Эслатиб ўтамиз, бу - охирги 5 ой...

  • 21:43Москвада уч ўзбек героин билан қўлга тушди

    Марказий Осиё Янгликлари интернет нашрининг хабарига кўра, Москванинг Новая Москва округида уч нафар Ўзбекистон фуқароси икки килограмм героин билан қўлга олинган. Полицияга кўра, қоровул бўлиб ишловчи икки ўзбек яшайдиган хонадондан 1,5 килограмм героин, наркотикни ўлчаш учун махсус тарози ва қадоқ топилган. Наркотикнинг маълум қисми 200 та бўлакка бўлиниб қадоқланган ҳолда сотувга тайёрланган экан. Учинчи ўзбек эса 500 грамм героин билан шу ернинг ўзида ушланган. Бир йилдан буён героин савд...

  • 21:08Қизиқ: Россия ва Тожикистон биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқдалар, ўзбекларга тиш кўрсатишми?

    Тожик ахборот воситалари бу икки мамлакатнин ҳарбий кучлари биргаликда бугун Тожикистонда ҳарбий машғулотлар бошлашгани ҳақида хабар тарқатдилар. Машғулотларда бамбардимон-ракеталар ташувчи Ту-22М3 учоқлари, Су-25СМ штурмовиклар, Су-24М бамбардимончилар, Ми-24 ҳужумчи вертолетлар ва ҳарбий ҳаво кучларига оид бошқа турли техника воситалари иштирок этишидан тушунса бўладики, айнан ҳарбий ҳаво машғулотлари ўтказилмоқда. Россиянинг Маркзий Ҳарбий Округи қўшинларининг қўмондони генерал-полковник Вл...

  • 20:26Мисрнинг Адлия вазирини Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги ҳунукроқ гаплари учун ишдан ҳайдашди, ҳокимиятда мусулмон-қардошлар бўлса, тош бўрон қилишарди

    Мисрнинг Адлия вазири Аҳмад Зинд телеканаллрдан бирида чиқиш қилаётган пайтида оғзидан чиқиб кетган “агар қонунни бузса, Муҳаммад пайғамбарни ҳам қамаган бўлардим” сўзлари учун ишдан бўшатилгани ҳақида кўплаб жаҳон ахборот воситалари хабар қилдилар. Ўз-ўзидан маълумки, бу эҳтиросли сўзлар ростдан ҳам вазирнинг “оғзидан чиқиб” кетган. У дарҳол бу сўзлари учун кечирим сўраган ҳам. Унинг пайғамбарни ёмон қилиб кўрсатиш нияти бўлмаган. Бу мамлакатнинг судьялар жамияти айнан шу фикрдан келиб чиқиб, в...

  • 19:51АҚШ долларининг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги қиймати ҳам ўсди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 15 мартдан бошлаб, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2866 сўм 75 тийин этиб белгиланган. Бу эса 5 кун аввалгига қараганда 5 сўм 7 тийин қимматроқдир. “Қора бозор”да эса саррофлар 1 АҚШ долларини 6550 сўмдан харид қилишмоқда. Валютага эҳтиёжи борлар уни 6650 сўмдан сотиб олишмоқда.

  • 19:19Собиқ ўрис хуфяси билан жиноий шерикчилик қилган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда

    LifeNews интернет нашрининг хабарига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг, яъни СССР парчалангандан кейин номини ўзгарирган КГБнинг собиқ ходими майор Евгений Шурышев билан биргаликда асосан ўзбекистонлик муҳожирларни ғайриқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кириш ва жойлаштиришда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Шоҳиста Ўринова қидирилмоқда эмиш. Нашрга кўра, жиноий гуруҳ Татаристон ва Оренбург вилояти ҳудудида ноқонуний тайёрланган миграция карталарини ҳорижликларга пуллаш билан шуғу...

  • 18:08Тошкент прокурори алмаштирилди, эскиси юқорига кўтарилди, мамлакатимиз қамоқхона каби бўлиб қолаверади

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Мирзоҳид Обидов лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Мираглам Мирзаев прокурор этиб тайинланди. Мирзоҳид Обидов эса, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У юқорига кўтарилибди, деса ҳам бўлаверади. Мазкур амалиёт бошқа вилоятларда ҳам бошланди. Хусусан, вилоят прокурорлари, милиция бошлиқлари - вилоят ҳокимининг маъмурий органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону