15 March 2016
20:13 - Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати зобити ўзини отиб ўлдирибди

“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, шу йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Моддий-техникавий таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Игорь Пирожков хизмат кабинетида тўппончадан ўзини отиб ўлдирибди. МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун масъул бошқарма фаолияти бир неча ойдан бери тафтиш қилинаётган экан. Тахмин қилиш қийин эмаски, бутун мамлакатда бўлгани каби МХХ ҳам коррупция ва порохўрлик ботқоғига ботган, ифлос ишлари очилиб қолаётган Игорь Пирожков ўзини ўзи ўлдирган.

“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати МХХ ичида ёки унинг атрофида ўз манбаларига эга бўлишига аҳмоқ ҳам ишонмайди. Аммо, бу радио МХХга хизмат қилишини ҳамма кўриб турибди. Демак, МХХнинг ўзи атайлаб “Озодлик” радиоси орқали шундай хабар сиздирган ва ўз ичида ҳам тозалаш ишлари олиб борилаётганини кўрсатмоқчи бўлган.