14 March 2016
18:08 - Тошкент прокурори алмаштирилди, эскиси юқорига кўтарилди, мамлакатимиз қамоқхона каби бўлиб қолаверади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Мирзоҳид Обидов лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Мираглам Мирзаев прокурор этиб тайинланди. Мирзоҳид Обидов эса, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У юқорига кўтарилибди, деса ҳам бўлаверади.

Мазкур амалиёт бошқа вилоятларда ҳам бошланди. Хусусан, вилоят прокурорлари, милиция бошлиқлари - вилоят ҳокимининг маъмурий органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланишмоқда. Президент Ислом Карим шу йилнинг 24 февралида бу ҳақдаги қарорни имзолаган ва бунга Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Аҳмад Усмоновнинг қуюшқондан чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Кўринишидан, Ислом Карим прокуратура ва милиция ходимларининг ишидан мамнун, шу сабабли уларни раҳбарларини янада юксакроқ жойларга ишга тайинламоқда. Демак, Ўзбекистонда одамларнинг эркинлигини яна ҳам чеклаш жараёни давом этаверади. Маълумки, мамлакатимиз эркинликлар даражаси бўйича жаҳонда охиридан иккинчи ўринда тургади. Охирги ўрин Сомалияда. Яқинда охирги ўринга тушишимиз муқаррар.

Режимбоши Ислом Карим ўзбек халқини подага айлантириш бўйича олдига қўйилган вазифасини аъло бажараётгани табиийдир. Аммо, ўзининг тақдири билан ҳам қизиқмайдиган ўзбек миллатини қандай баҳолаш керак?